» » Афғонистонда австралиялик спецназларнинг яширин қотилликлари фош бўлди

Афғонистонда австралиялик спецназларнинг яширин қотилликлари фош бўлди

Австралиянинг элита ҳарбийлари афғонларни шунчаки ўлдиришган, дейилади Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Пол Беретон ҳисоботида. Бу ҳақда «The Canberra Times» хабар берди.

Текширув чоғида Австралия контингентининг SAS (Махсус ҳаво-десант хизмати полки) бўлинмасидаги ҳарбий хизматчилар жанг майдонидан ташқарида камида 39 нафар афғонни ўлдиришгани аниқланди. Ушбу айбловлар 400 нафар гувоҳнинг кўрсатмаларига асосланган.

Қайд этилишича, 2009 — 2013 йилларда патруль командирлари сафга янги қўшилган аскарларга тезроқ мослашишлари учун афғонларни шунчаки ўлдиришни буюришган. Ҳарбий асирлар, деҳқонлар, тинч аҳоли уларнинг қурбонига айланишган. Австралияликлар афғонларни ҳарбий ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлишди, деб алдаб сабабсиз қотилликларни яширишга уринишган. 19 кишига нисбатан тергов ҳаракатлари бошланди, SAS батальонларидан бири эса тарқатиб юборилади.

Австралия элита ҳарбийлари 39 нафар афғонни шунчаки ўлдириб юборишган.

Халқаро қонунчиликка кўра, спецназ ҳаракатига ҳарбий жиноят сифатида қаралади. Қуролли кучлар олий қўмондонлиги бундан бехабар эканлигини таъкидламоқда. Мудофаа вазирлиги раҳбарияти юзага чиққан далилларни шармандалик деб атаган.

Австралия ўз қўшинини 2001 йилда Афғонистонга юборган. Охирги жанговар бўлинмалари эса 2013 йилда мамлакатдан олиб кетилган. Ҳарбий ҳаракатларда жами 25 минг австралиялик ҳарбий хизматчи қатнашган. Улардан 40 нафари ҳалок бўлган, яна 261 нафари жиддий жароҳатланган. Ушбу операция Австралия тарихидаги энг узоқ давом этган хориждаги кампанияга айланган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:02
Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди
11:00
Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди
10:59
Ушбу ҳафтада об-ҳаво 15 даражагача исийди – Гидрометеорология хизмати
10:58
Президент янги унвонни таъсис этиш тўғрисида қонун имзолади
13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР