Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида...
Бу ҳақида Zamon.uz’ Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига асосан хабар бермоқда....
«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади. Бу ҳақида...
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021...
Ўзбекистонлик мухлисларни эса албатта юртдошимиз Маҳмуд Мурадов ҳаракат...
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти...
Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар...
Хабарингиз бор, 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан оммабоп ижтимоий...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
Фикрлар
Javohir
Tik tok ishlaydimi...
Вчера, 11:10
Admin
Ҳурматли Бунёд аввало бошлаган ишингизга омад тилайман яхши ният қилибсиз албатта ривожланади бизнесингиз. Сиз...
Вчера, 09:17
Bunyod
Men tadbirkorlik bilan shug'ulanib qurilish mollari ishlab chiqarmoqchiman gazablok,shlakablok,burchatka ishlab...
26 января 2021 18:01
RaleksaMot
www.brainhouse.com.ua/directions/maths/...
25 января 2021 23:06
» » Полиция Марадонанинг ўлимида ҳамширадан гумон қилмоқда

Полиция Марадонанинг ўлимида ҳамширадан гумон қилмоқда

28 ноя 2020, 09:57, Admin
0 комментариев    280 Кўрилган

Аргентина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари афсонавий футболчи Диего Марадонани даволашда йўл қўйилиши эҳтимоли бўлган совуққонлик бўйича текширув ишларини бошлади. Бу ҳақда 27 ноябрь куни «Todo Noticias» телеканали хабар берди.

Футболчи вафот этган куни эрталаб соат 6:30 да навбатчиликни қабул қилиб олган ҳамширанинг кўрсатмаси терговчиларда шубҳа уйғотган. Аниқланишича, у Марадонани уйғотиб, дори бериши керак бўлса-да, бундай қилмаган. Ҳамшира эрталаб соат 11 ларда Марадонанинг ёнига психолог ва психиатр келгандагина унинг хонасига кирган.

Телеканалнинг маълум қилишича, Марадона кунига саккизтача ҳабдори қабул қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамширанинг ана шу дорилардан бирини эрталаб унга нима учун бермаганлигини аниқлашга уринмоқда.

Шунингдек, тергов жараёнида футболчининг қонида алкоголь ёки заҳарли моддалар борлиги бўйича экспертиза ўтказилади.

Вафот этган футболчининг адвокати Матиас Морла 26 ноябрь куни кўрсатилган ёрдамнинг кечиктирилишига гумон қилгани учун Марадонанинг ўлим ҳолатлари бўйича текширув ўтказмоқчи эканлигини маълум қилди. Морла «Тез ёрдам» машинаси 30 дақиқадан ортиқ йўл босганини айтиб, буни «жиноий тентаклик» деб атади.

60 ёшли собиқ футболчининг юрак хуружидан вафот этгани 25 ноябрь куни кечаси маълум бўлди. Марадона Буэнос-Айресдан узоқ бўлмаган Тигре шаҳридаги уйида операциядан сўнг реабилитацияни ўтаётганди. Афсонавий футболчининг ўлими муносабати билан Аргентинада уч кунлик мотам эълон қилинди.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив