Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида...
Бу ҳақида Zamon.uz’ Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига асосан хабар бермоқда....
«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади. Бу ҳақида...
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021...
Ўзбекистонлик мухлисларни эса албатта юртдошимиз Маҳмуд Мурадов ҳаракат...
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти...
Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар...
Хабарингиз бор, 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан оммабоп ижтимоий...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
Фикрлар
Javohir
Tik tok ishlaydimi...
Вчера, 11:10
Admin
Ҳурматли Бунёд аввало бошлаган ишингизга омад тилайман яхши ният қилибсиз албатта ривожланади бизнесингиз. Сиз...
Вчера, 09:17
Bunyod
Men tadbirkorlik bilan shug'ulanib qurilish mollari ishlab chiqarmoqchiman gazablok,shlakablok,burchatka ishlab...
26 января 2021 18:01
RaleksaMot
www.brainhouse.com.ua/directions/maths/...
25 января 2021 23:06
» » Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди

Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди

01 дек 2020, 11:02, Admin
0 комментариев    437 Кўрилган

Диего Марадонанинг адвокати Матиас Морланинг сўзларига кўра, доктор Леопольдо Луке футболчининг соғлиғи учун жуда кўп иш қилган. Бу ҳақда унинг ўзи «Twitter»даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

«Мен прокуратура фаолиятини тушунаман, лекин, доктор Луке, Диегонинг соғлиғи учун нима қилганингизни, унга қандай ғамҳўрлик қилганингизни ва у сизни қандай яхши кўрганини фақат мен биламан. Диего сизни яхши кўрарди ва мен унинг дўсти сифатида сизни ёлғиз қолдириб қўймайман. Адолат ҳамиша ғалаба қозонади», — деб ёзган Морла.

Аввалроқ Аргентина прокуратураси собиқ футболчи ва футбол бўйича миллий терма жамоа мураббийи Диего Марадонанинг ўлимида шахсий шифокори Леопольдо Луке устидан айблов эълон қилингани ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, ҳамшира Даяна Гисела Мадридга нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўз навбатида Леопольдо Луке спортчининг ўлимида ўзини айбдор ҳисобламаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик таниқли футболчи Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида оламдан ўтди. Ўлимига сурункали юрак етишмовчилиги туфайли келиб чиққан ўткир ўпка шиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив