Пенсионер аёл қўшниларига олти миллион евро қолдирди

Пенсионер аёл қўшниларига олти миллион евро қолдирди

Германиянинг Валдсолмс округида яшаган Рената Ведел вафотидан кейин қўшниларига 6,2 миллион еврони васият қилиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимлик сайтида хабар берилган.

Мерос банкдаги ҳисоб, акциялар, қимматбаҳо буюмлар, уй ва мол-мулкдан иборат.

Маҳаллий ҳокимлик раҳбарининг айтишича, дастлаб васият қилинган сумма миқдорига ишонмаган. «Аввалига рақамлар орасида тиниш белгиси тушиб қолган деб ўйладим», деди у.

Қўшимча қилишича, маблағ жамоат объектлари ва инфратузилма, жумладан велосипед йўллари, сузиш ҳавзаси, болалар боғчалари ва шунга ўхшаш нарсаларга сарфланади.

Рената Ведел 1975 йилда эри Алфред билан Валдсолмсга кўчиб ўтди. 2016 йилда эри вафот этганидан сўнг, у Франкфуртдаги қариялар уйида яшаган ва 2019 йил декабрда 81 ёшида вафот этган.