» » «Forbes» дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтингини эълон қилди

«Forbes» дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтингини эълон қилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

«Forbes»нинг ёзишича, ўн еттинчи марта тузилаётган сайёрамизнинг энг нуфузли 100 аёли рейтингига дунёнинг 30 мамлакатида истиқомат қилувчи аёллар киритилган. Улар орасида 10 та давлат раҳбари, 38 та компания бош директори ва 5 та кўнгилочар соҳа вакиллари бор.

Хабарга кўра, рўйхатдаги биринчи ўринни ўн йилдирки Германия канцлери Ангела Меркель эгаллаб келмоқда. Иккинчи поғонадан кетма-кет икки йилдан бери Европа Марказий банки раҳбари Кристин Лагард жой олмоқда. Учинчи ўрин АҚШ вице-президентлигига номзод Камала Харрисга насиб этган.

Рейтинг иштирокчиларининг баъзилари, айниқса, коронавирусга қарши самарали чоралари билан ажралиб туришди, дея таъкидлайди «Forbes». Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн (23-ўрин) «қатъий локдаун ва карантин чоралари ёрдамида вируснинг биринчи ва иккинчи тўлқинларини енгди». Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь (37-ўрин) «яқин алоқаларни кузатишни» ташкил этиши натижасида оролда атиги еттита ўлим ҳолати қайд этилди.

Рейтингдан, шунингдек, миллиардер Билл Гейтснинг рафиқаси Мелинда (5-ўрин), YouTube раҳбари Сьюзен Войжитски (13-ўрин), Буюк Британия қироличаси Елизавета II (46-ўрин), дунёдаги энг бой одам Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт (67-ўрин) ва хонанда Рианна (69-ўрин) жой олган.

Россия Федерацияси Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина учинчи бор «Forbes» талқинига кўра дунёнинг энг нуфузли 100 аёлидан бири бўлди. Бу йил у рейтингдаги 53-ўринни эгаллади.

«Россиянинг рейтингдаги ягона вакили учинчи йил кетма-кет Марказий банк раиси Элвира Набиуллина ҳисобланади. Бир йил ичида у 57-поғонадан 53-ўринга кўтарилиб олди», — деб ёзади «Forbes».

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР