Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » Капитолийнинг босиб олиниши – АҚШ тарихидаги энг қора кунлардан бири

Капитолийнинг босиб олиниши – АҚШ тарихидаги энг қора кунлардан бири

10 янв 2021, 11:10, Admin
0 комментариев    435 Кўрилган

Энг янги АҚШ тарихида мисли кўрилмаган воқеа содир бўлди. Президент Дональд Трамп тарафдорлари пойтахт Вашингтонда дунё жамоатчилигини ларзага келишига сабаб бўлган ҳаракатни содир этди ва Капитолий биносини куч билан эгаллаб олди. Аксар мамлакатларнинг ўнг ва сўл сиёсий гуруҳларига мансуб бўлган оммавий ахборот воситалари бу ҳаракатни демократияга ҳужум сифатида баҳолади. Трамп эса катта сиёсий хатоликка йўл қўйди, деб ёзади The Times нашрига таяниб "Дарё" нашри.

The Times газетаси тарихга мурожаат қилган ҳолатда бутун жамоатчиликка АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ҳам икки муддат президент бўлгач, ҳокимият тепасида қолиши мумкин бўлса-да, ўз ихтиёри билан президентликдан кетганини ёдга солиб қўйди. Ваҳоланки, 1951 йилда АҚШда президентликни икки мартадан кўп эгаллаш мумкин эмас, деган чеклов борасида конституцияга ўзгартириш киритилган. Бу чекловга америкаликлар конституцияга киритилган 22 ўзгартириш деб ном берган эди.

Газетада келтирилган мақолада Жорж Вашингтон монарх бўлиб қолишни истамагани учун ва кўплаб танқидларга қарамасдан президентлик лавозимини бошқа шахсга ўз ихтиёри билан топширгани ёзилади. Шу даврдан бери АҚШда сиёсий жараёнларда зўрликка асосланган намойишлар эмас, аксинча, қонун устувор бўлиши амалда бўлиб келди.

Дональд Трамп эса президентликнинг биринчи муддатидаёқ раҳбарлик тестидан ўта олмади. Қолаверса, кучга асосланган норозилик исёнини қанот ёйишига туртки ҳам берди. Трамп исёнчиларга қарата видео мурожаат йўллаган бўлса-да, бу чиқиш анчайин кечикиб содир бўлди. Жорж Вашингтонни ҳақиқий раҳбарлик ва етакчилик салоҳияти учун эслаб қолишган бўлса, Трампни ўз мажбуриятларини бузган шахс сифатида эслаб қоладиган бўлишди, деб ёзади The Times.

The Guardian нашри эса Трамп давлат тўнтариши уюштиришга уриниб кўрди, деб ёзди. Газетадаги мақола муаллифининг фикрича, Трамп Байденга ўз ваколатини эгаллашига қарши ҳаракат қилди ва унинг янги маъмуриятини заифлаштиришга уринди.

Демократия бу сиёсий келишув бўлиб, натижа қандай бўлишидан қатъий назар демократик тизимда қарор биргаликда қабул қилинади. Капитолий тепалигида юз берган зўравонлик авторитар режимларга хос бўлган жиҳатдир. Газетада баён қилинган фикрга кўра, Вашингтонда бўлган мудҳиш воқеалар бу кўпчиликнинг иродасини озчиликка бўйсундириш ҳаракатидир.

The Independent нашри Капитолийдаги воқеалар ҳақида сўз юритар экан, Трампнинг бир вақтлар мен Американи учинчи дунё давлатига айлантираман, деган фикрларини эсга солиб қўйди. Трампнинг ўзи эндиликда омма эҳтироси билан ўйнашиб, сиёсий барқарорлик мавжуд бўлмаган давлатларда юз берадиган воқеанинг АҚШда юз беришида бош айбдор бўлиб қолди.

Капитолий биносидаги қонуншунослар 1876 йилдаги воқеани синчиклаб таҳлил қилиб, АҚШнинг асосчи оталари нимани назарда тутганини таҳлил қилаётган пайтда, ташқарида бир тўда болшевиклар ихлосмандлари «Қишки сарой»ни эгаллаб олишга уринаётганди. 1917 йилдаги Петроградда юз берган воқеалардан фарқли равишда, Капитолийдаги инқилобчилар мармар устунлар ёнида селфи қилиш билан овора эди. Капитолийда юз берган воқеалар америкаликларга эндиликда нима учун Трампни ҳокимиятга қайта яқинлаштириб бўлмаслиги ҳақида эсга солиб туриши керак.

The Daily Telegraph нашри эса АҚШ пойтахтида юз берган воқеалар ҳақида ёзар экан, Трамп ва республикачилар партияси ўртасидаги муносабат эндиликда қандай бўлиши ҳақида фикр юритди. Юқори мартабали республикачилар Трампни қўллаб қандай бало сандиғини очиб қўйгани ҳақида бош қотираётган бўлса ажаб эмас. Улар ўз саволларига бугун конституцияни назарга илмайдиган қандай қилиб бўлса-да, ҳокимиятда қолишни мақсад қилган шахс мисолида аниқ билиб олди.

Капитолийдаги нохуш воқеа эса «трампизм» ҳали йўқ бўлмаганини билдиради ва Трамп кейинда ҳам оз сонли трампчилар билан ҳали кўп муаммо туғдириши тайин. Эҳтимол, Трамп «Мен Оқ уйни қисқа муддатга тарк этяпман», деган хаёлда юрган ҳам бўлиши мумкин. Республикачи сенатор Митч Макконел эса АҚШда демократия ҳали зўравонликка куч берган қонли исканжага тушиши мумкинлигидан огоҳлантиради, деб ёзади The Daily Telegraph.

The New York Times нашри эса Трампнинг ҳокимият тепасига келиши алам, айирмачилик ва фитналар билан бошланган бўлса, унинг кетиши ҳам мағлубиятга учраган аламзада оломоннинг Капитолийни эгаллаши билан якун топмоқда деб ёзди. Улар назарида, АҚШ гўёки қандайдир бир авторитар мамлакат.

2021 йилнинг 6 январда АҚШ тарихидаги энг қора кунлардан бири сифатида тарихда қоладиган бўлди. Мазкур сана ҳокимият алмашинувининг тинчлик йўли билан амалга ошиши ўрнига президент Трампнинг исёнга чақириқлари билан оломоннинг вакиллар палатаси деразаларини синдирилиши куни сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Вашингтонда – демократия ўзаги бўлган Капитолийда бундай воқеанинг содир бўлишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Полициячилар ўз тўппончаларини норозилик намойишчиларига қарата уларнинг бинога киришлари учун тўсқинлик қилмоқда. Бинода кўздан ёш оқизувчи газ ҳам ишлатилмоқда. Қонуншунослар эса бино ичкарисида қутурган оломон қўлига тушмаслик учун беркинишга мажбур. Исёнчилар сенатдаги вице-президент ва вакиллар палатаси спикери ўриндиғида ўтириб олиб кўнгли тусаган ишни қилмоқда. Мазкур воқеа сабаб АҚШни «банан республика» билан менгзамоқда.

Трамп тарафдори бўлган The Fox News телеканали ҳам Капитолийнинг ишғол қилинишини бу сафар ҳазм қила олмади. The Fox News шарҳловчиси Дерой Мердок ишғолни саботажнинг энг олий чўққиси сифатида баҳолар экан, «Бу аҳмоқлар Трампнинг ташқи ва ички сиёсатда эришган ютуқларини бир тийин қилмоқда», деб фикр билдирди.

Америкалик ўрта табақа вакилларининг энг юқори даромадга эга бўлиб тургани, қисқа фурсатда иккита коронавирусга қарши вакцина яратилгани, қашшоқлик даражаси энг паст бўлган даврдаги президент ҳақида гап кетганда, эндиликда «Анави ярамасми тарафдорлари Капитолийни ишғол қилган?» деб эслашадиган бўлди, деб ёзади Дерой Мердок.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
09 сен 2019, 19:36    1 121    0
Жиззах  вилояти  ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган навбатдаги идоравий йиғилишда вилоят ҳокими...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив