Вашингтонда фавқулодда вазият жорий этилди

Вашингтонда фавқулодда вазият жорий этилди

АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп Вашингтонда фавқулодда вазият жорий этди. Мақсад Жо Байденнинг 20 январь куни ўтказиладиган инаугурация маросимида хавфсизликни таъминлашдир, дейилади Оқ уй хабарида.

Бунгача Вашингтон шаҳри ҳукумати фавқулодда вазиятни жорий этганди. Пойтахт маъмурияти зарур бўлганда хавфсизликни таъминлаш учун федерал кўмак олиш мақсдида Трампдан ҳам фавқулодда вазият тартибини ўрнатишни сўраганди.

Бугун, 12 январь куни Доналд Трамп Колумбия округи фавқулодда вазиятга ўтганини ва федерал ёрдам жўнатилганини маълум қилди.