» » Япониялик эркак «ҳеч нарса қилмасдан пул ишлаш»нинг иложини топди

Япониялик эркак «ҳеч нарса қилмасдан пул ишлаш»нинг иложини топди


Япониялик Седзи Моримото, 37 ёшда, у интернет тармоғида ғайриоддий йўл билан пул топадиган киши сифатида машҳур бўлди, деб ёзади The Independent нашри.

Оилали ва физика бўйича дипломига эга, у ҳар куни эрталаб ишга боришга тайёрланмайди. Моримото «ҳеч нарса қилмасдан» пул ишлашни афзал кўради.

Икки йил олдин у ижтимоий тармоққа реклама жойлаштирди:

«Мен ўзимни ҳеч нарса қилмайдиган одам сифатида ижарага бераман. Дўконга ёлғиз боришни хоҳламайсизми? Жамоада етарлича ўйинчи йўқми? Сиз учун жой эгаллайдиган одам керакми? Мен оддий нарсалардан бошқа ҳеч нарса қила олмайман».

Ушбу хабар дарҳол кўплаб одамларнинг эътиборини тортди ва тез фурсатда Моримотонинг мижозлари пайдо бўла бошлади. Дастлаб, ўз ишини бепул бажаришига тўғри келди. Aммо энди у ўз хизматлари учун 10 000 иена олади - тахминан 96 доллар, шунингдек, транспорт воситаларида юриши ва овқатланиши учун қўшимча пул олади.

Уч йил давомида «дангаса одам» 3 мингга яқин мижоздан таклиф олган: кунига 3-4 киши. Моримото турли сабабларга кўра ижарага олинади, лекин кўпинча одамлар зериккан ёки ёлғизликдаги кишилардан таклиф тушади. Улар Моримото билан овқатланишади, суҳбатлашади, ижтимоий тармоқлар учун суратга тушишади, боғда сайр қилишади, кўнгилларини очиб-сочишади ва ҳаттоки ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолашга боришади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:13
Мирзачўл туманида “туманбай”, “секторбай”, “маҳаллабай”, “фуқаробай” тизимини ташкил этиш бўйича намунавий семинар ўтказилди
18:39
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида ўн битта масала кўрилди
16:47
Жиззахда “Маҳаллабай” юриш натижасида 1 кунда 721 та мурожаат қабул қилинди
08:52
Бу - сиёсатимизга хиёнат — Шавкат Мирзиёев айрим раҳбарлар фаолияти ҳақида гапирди
08:51
Ижтимоий тармоқда шов-шув бўлган 108 ёшли опасини кўргани борган 105 ёшли наманганлик отахон Яссавий авлодидан экан
08:50
Ҳазил туфайли 19 ёшли фуқаро 16 ёшли вояга етмаган шахсни пичоқлади
08:49
Коронавируснинг "британча" штамми аниқланган Ўзбекистондаги илк беморнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
16:44
Ўйин: Сен баҳорни соғинмадингми?
16:24
Расмий муносабат
16:23
СОДИҚ САФОЕВНИНГ ТАКЛИФИ КУЛГИЛИМИ?
16:18
Фарғона туманида “Ласетти” ва “Матиз” тўқнашди. Қурбонлар бор
16:16
Ўзбекистон январь ойида қанча тўқимачилик маҳсулоти экспорт қилган?
16:15
Хитойда оила «ортиқча» болалари учун катта миқдорда жаримага тортилди
16:14
Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан нималар ўзгаради?
16:11
Зарбдор туманида Қўриқлаш хизмати ходимлари ёшларга кураш бўйича машғулот ўтказишди
15:00
ДХА 27 февраль куни "маҳаллабай" тизимда сайёр хизмат кўрсатади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР