» » Суд қарори: «Коронавирус пандемиясини Билл Гейтс ва Жорж Сорос яратган!»

Суд қарори: «Коронавирус пандемиясини Билл Гейтс ва Жорж Сорос яратган!»


Перуда Чинча ва Писко провинциялари апелляция суди Microsoft корпорацияси муассиси Билл Гейтсни, инвестициячи банкир Жорж Соросни, шунингдек, миллиардер Рокфеллерлар оиласи аъзоларини коронавирус пандемиясини «яратганликда» айблади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар томонидан эълон қилинган суд қарорида айтилади, деб ёзади Sof.uz.

Қарорни судьялар Тито Гальегос, Луис Легия ва Тони Чангарай ўтган ойда – 21 декабрь куни чиқарган. У зўравонликда айбланувчига нисбатан ҳибс муддатини узайтириш ҳақидаги апелляцияга тегишли. Унда пандемия «янги дунё тузуми муаллифлари» ва «дунёга ҳукмронлик қилувчи жиноий элиталар» томонидан яратилганлиги ҳақидаги фитна назарияси келтирилади.

«На бирорта дунё ҳукумати, на бирор жисмоний ёки юридик шахс, на судланувчининг ҳимояси бу пандемия ‘олдиндан айтиш мумкин бўлган’ хусусиятга эга эканлигини тасдиқлай олади, уни яратган янги дунё тузуми муаллифлари, шу жумладан, Билл Гейтс, Сорос, Рокфеллер ва бошқалардан ташқари…» — дейилади қарорда.

Перуда суд ҳокимияти устидан назорат учун жавоб берувчи давлат муассасаси — OCMA қарорни чиқарган судьяларга қарши текширув бошлади.

Коронавирус пандемияси бошланганидан кейин инфекциянинг сунъий равишда келтириб чиқарилгани ҳақида кўплаб фитна назариялари тарқалди. Уни яратишда Билл Гейтсни, Марказий разведка бошқармасини, Хитой ҳукуматини айблашди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса вирус лабораторияларда яратилган ёки ўзгартирилгани эмас, балки одамларга кўршапалаклардан юққани ҳақидаги фикрга қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтган эди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.

Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.

Билл Гейтс 2020 йилнинг октябрида коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашишини айтган бўлса, декабрь сўнгига келиб, «Вакцинацияга қарамай, пандемия кучаяверади», деган.

Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:34
Жиззах вилояти ҳокимининг навбатдаги ёшлар билан учрашуви Фориш туманида ўтказилди (видео)
10:05
Тошкентда тўйда мақтаниш учун “пул сочамиз” деб қалбаки пул ясаганлар қамоққа олинди
08:37
10 сонияли видео 6 миллион долларга сотилди
08:34
ОФК Кубоги “F” гуруҳи ўйинлари қаерда ўтиши маълум бўлди
08:32
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан янги ҳужжатли филм олинади
08:31
Январь-февраль ойларида қанча фуқаро хорижга ишлаш учун чиқиб кетгани маълум қилинди
08:30
Номаълум фуқаро 300 миллион сўмлик телефонларни оқизишга уринди
08:29
Яраштиришга келган шахс жиноят иштирокчисига айланди
15:37
Жиззахлик йигит сирдарёлик аёлнинг ҳаёсиз видеотасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан пул ва ишқий муносабатда бўлишни талаб қилди...
13:52
Ғаллаоролда “стольба” цехи иш бошлади
13:37
Зарбдор туманидаги Халқ қабулхонасига янги мудир тайинланди
13:34
Поезд ғилдирагига нима ўрнатилган эди?
13:33
"Ижтимоий тармоқ фаоллари “очиқлик” баҳонасида одамлар эътиборини торишга ҳаракат қилмоқда". ИИВ матбуот котиби огоҳлантириш билан чиқди
13:31
“Фарғона йўлидаги саводсиз ГАИ ходими” учун хизмат текшируви ўтказилмоқда
13:30
Айрим ўқитувчиларга устамалар тўлаш тартиби тасдиқланди
13:29
"Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ..." — Расул Кушербоев
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР