Москвани қор «босиб қолди» (фото)

Москвани қор «босиб қолди» (фото)

Москва шаҳри ва вилоятида жуда кўп миқдорда қор ёғмоқда. Россия пойтахтида қорнинг қалинлиги ярим метрдан ошган.

Айрим ҳудудларда қорнинг қалинлиги 65−70 см.га етган, бу қиш бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич. Қайд этилишича қор ёғиши бўйича бир неча йиллик рекордлар янгиланган бўлиши мумкин.

Фото: ТАСС
Фото: ТАСС

Қор бўрони оқибатида бир қанча авиарейслар бекор қилинган.