Eрнинг ҳарорати уч миллион йилдаги рекорд даражага етди

Eрнинг ҳарорати уч миллион йилдаги рекорд даражага етди

Ўтган йили Ернинг ҳарорати уч миллион йилдаги рекорд кўрсаткичларга етди, бу эса инсониятни иқлим фалокатига яқинлаштиради, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш.

«Ўтган йил мисли кўрилмаган яна бир экстремал об-ҳаво ва иқлим фалокатлари даври бўлди», деди Бош котиб.

Унинг сўзларига кўра, атмосферадаги карбонат ангидрид концентрацияси энг юқори даражага чиқиб, саноат давригача бўлган нисбатдан 148 фоизга ошди.

Гутерреш Ернинг ҳарорати уч даража ошиши ва денгиз сатҳи 15 метр баландликка кўтарилиши уч миллион йил ичидаги энг юқори кўрсаткич эканини таъкидлади.

«Шу кетишда аср охирига бори ҳарорат яна 2,4 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Биз тубсиз жар ёқасида турибмиз», деб огоҳлантирди БМТ раҳбари.

Бундай ёмон сценарийнинг олдини олиш учун инсоният «тоза» ва «яшил» ривожланиш йўлини бошлаш учун биргаликда ҳаракат қилиши керак, деди у.