DataLife Engine > Дунё > Ички ишлар вазирининг ўғли тўртта фермерни ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинди

Ички ишлар вазирининг ўғли тўртта фермерни ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинди

Ҳиндистон Ички ишлар вазири Ажай Мишра Тенининг ўғли Ашиш Мишра ўтган ҳафтада норозилик кўрсатган тўртта фермерни ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинди.

Мишра Уттар-Прадеш штатида ҳоким ҳисобланган. 3 октябр куни штат шимолида узоқ вақтдан буён давом этаёган норозиликларда деҳқонларни машина уриб юборган. 7 октябрь куни Мишра терговга чақирилган, бироқ келмаган. Шундан сўнг полиция уни қўлга олган ва 10 соатлик терговдан сўнг расман ҳибсга олган.

Вазирнинг сўзларига кўра, деҳқонлар ўлдирилган пайтда ўғли иш ўрнида бўлмаган. Ҳокимиятнинг хизмат машинаси ўтиб кетаётганда намойишчилар томонидан тошбўрон қилинган, натижада машина бошқарувни йўқотиб, деҳқонларни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида 3 нафар деҳқон ва бир журналист ҳалок бўлган ва бунинг ўзи ҳам одамларнинг яна бир норозилик намойишига сабаб бўлди.

скачать dle 12.0



Вернуться назад