Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарасида яна кескинлик юзага келди

Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарасида яна кескинлик юзага келди

Қирғизистон чегара хизмати Тожикистон билан чегарадаги кескинлик туфайли хизматнинг кучайтирилган режимига ўтди: қўшни давлат фуқаролари қирғизистонликларнинг автомобилларини тошбўрон қилган, бунга жавобан қирғиз чегарачиси ҳавога ўқ узган, деб ёзмоқда «РИА Новости» чегара бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Қирғизистон чегарачилари маълум қилишича, 25 декабрь куни Қирғизистоннинг Дамба ва Мақсат қишлоқлари тўғрисидаги чегара яқинида тожикистонлик ҳарбийларнинг тўпланиши қайд этилган, чегара постларидан бирида эса тожик ҳарбийлари миномёт ўрнатган. Орадан кўп ўтмай, Эки-Тошдаги чегара ҳудудида отишма содир бўлган: тожик фуқаролари қирғизистонликларнинг автомобилларини тошбўрон қилган, можарони тўхтатиш учун қирғиз чегарачиси ҳавога ўқ узишга мажбур бўлган, дея хабар берди, Қирғизистон чегара бошқармаси.

«Эки-Тош ҳудудида содир бўлган воқеадан сўнг дарҳол Қирғизистон ва Тожикистон чегара постлари бошлиқлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, улар вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қўшимча чегара посбонларини жойлаштирди. Тожикистон томони ҳодисага алоқадор шахсларни қидираётганини маълум қилди. Давлат чегарасининг ушбу қисмида жойлаштирилган Қирғизистон чегара хизмати бўлинмалари кучайтирилган хизмат кўрсатиш режимига ўтказилди», — деди бошқарма матбуот котиби.

Таъкидланишича, ҳозирда чегарадаги вазият «нисбатан барқарор». «Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати мазкур участкадаги вазиятни назоратга олган ва кузатиб бормоқда», — дея таъкидланади бошқарма хабарида.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегарачилари ўртасида тўқнашувлар юз беради. Бунга чегарадаги баҳсли ва тавсифланмаган ҳудудлар сабаб бўлади.