2022 йилда уруш бошланиши мумкин бўлган мамлакатлар айтилди

2022 йилда уруш бошланиши мумкин бўлган мамлакатлар айтилди

2022 йилда қуролли тўқнашувлар бошланиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхати тузилди. Ушбу рўйхат француз журналисти Ален Фрашон томонидан тузилган.  

Муаллифнинг ёзишича, бу ҳудудлардан бири Эрондир. Таъкидланишича, ядровий келишув бўйича музокаралар бироз олдинга силжиш билан қайта бошланди, бироқ муроса қилиш учун майдон торайиб бормоқда. Фрашоннинг сўзларига кўра, Теҳрон АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг шартномадан бир томонлама чиқиб кетган сиёсатини унутмаган, шунинг учун у энди олд шартларни қўймоқда. 

Қайд этилишича, бугунги кунга қадар Эрон уранни 60 фоизга бойитиш даражасига етди, экспертларнинг фикрича, уранни ҳарбий мақсадларда қўллаш учун зарур бўлган даражага етишга бор-йўғи бир ой керак бўлади. Журналистнинг фикрича, бу Исроил ва АҚШни Эрон ядровий мажмуасига зарба беришга ундамоқда, бу эса, ўз навбатида, жавобсиз қолмайди, натижада можаро бутун Яқин Шарқни қамраб олиши мумкин. 

Яна бир “хавфли” ҳудуд — Тайвань. Вашингтоннинг фикрича, Хитой оролга “аралашув”га олиб келиши мумкин бўлган манёврларни амалга оширмоқда. Муаллифнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар аввалроқ Тайванга мудофаа воситалари етказиб беришга ваъда берган эди, бироқ Президент Жо Байден бу борада ноаниқлигича қолмоқда. 

Фрашон томонидан санаб ўтилган ҳудудларнинг охиргиси — Украина. Журналистнинг сўзларига кўра, Россия АҚШга хавфсизлик кафолатлари бўйича талаблар қўйганида ўз амбицияларини тўғридан-тўғри эълон қилган, агар у қизил чизиқлар бўйича вазиятдан қониқмаса, ҳаракат қилиши керак бўлади. 

Сўнгги пайтларда Ғарб матбуоти ва Киев мунтазам равишда Россияни Украинага “босқин” тайёрлаётганликда айблаб келади. Кремлнинг фикрича, бундай айбловлар фақат Россия чегаралари яқинида НАТО кучларини кўпайтириш учун баҳона сифатида керак. Москва улар ҳеч кимга таҳдид қилмаётгани ва ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмаслигини, Россия ҳудуди бўйлаб қўшинларнинг ҳаракатланиши ҳеч кимни безовта қилмаслиги кераклигини бир неча бор таъкидлаган.