> Дунё > Ҳиндистонлик 74 ёшли аёл туғиш учун 57 йил кутиб эгизакларни дунёга келтирди

Ҳиндистонлик 74 ёшли аёл туғиш учун 57 йил кутиб эгизакларни дунёга келтирди


7-09-2019, 09:52. : User

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида яшовчи Эрраматти Мангаямма 74 ёшида сунъий уруғлантириш (ЭКУ) ёрдамида ҳомиладор бўлиб икки қизалоқни дунёга келтирди, деб ёзмоқда Daryo Hindustan Times'га таяниб.

Аёл қизалоқларини кесар кесиш усулида дунёга келтирди. Операция яхши ўтди. Она ҳам, чақалоқлар ҳам соғлом ва уларда ҳеч қандай асоратлар йўқ. Фақат она охирги бир неча соатлик стрессдан чиқиши учун интенсив терапия бўлимига юборилди, — дейди шифохона директори.

Чақалоқлар кўкрак сутидан боқилмайди, уларнинг озиқланиши учун донор сутидан фойдаланилади. Директорнинг айтишича, кекса аёл диабет ва гипертензия каби касалликларга чалинмагани туфайли ҳомиладор бўлиб, туға олган.

Мангаямма ва унинг 80 ёшли турмуш ўртоғи Рая Рао 1962 йилнинг 22 мартида турмуш қурган. Улар 57 йил мобайнида болали бўлишга уринган. Ниҳоят сунъий уруғлантириш туфайли 74 ёшли аёл шу йилнинг январь ойида ҳомиладор бўлишга эришган.

скачать dle 12.0