Мустақиллиги тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасида ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Россия мудофаа вазирлиги Озарбайжон қуролли кучларининг Тоғли Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар кучлари назоратидаги ҳудудга кирганини хабар қилган.

Россия Озарбайжонга қўшинни ҳудудда олиб чиқишни сўраб мурожаат юборган, дейилади мамлакат Мудофаа вазирлигининг баёнотида. Вазирлик ахборотига кўра, Bayraktar ТB-2 дрони билан Тоғли Қорабоғнинг Фурух аҳоли яшаш масканидаги бўлинмасига тўрт марта зарба берилган.

«26 март куни Арцах республикаси президенти Араик Арутюнян мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолат эълон қилингани туфайли вақтинчалик ҳуқуқлар чекланиши ҳақидаги фармонни имзолади», — дейилади Тоғли Қорабоғ раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Тоғли Қорабоғ ҳарбийлари Озарбайжон томонидан ҳудудга бостириб киришга уриниш бўлганини хабар қилган, шундан кейин Россия президенти Владимир Путинга мурожаат йўллаб, ҳудуддаги россиялик тинчликпарвар кучлар сонини оширишни сўраган.

24 мартда Ереван Бокуни Тоғли Қорабоғда «этник тозалаш» сиёсатини якунига етказишга уринганликда айблаган. Баҳор фаслининг бошқа йилдагиларга нисбатан совуқроқ келганига қарамай ҳудуддаги газ таъминоти тўхтатилган. Газ Арманистондан етказиб берилади, бироқ газ қувури 2020 йилда Озарбайжон қўшинлари назорати остида бўлган ҳудуддан ўтади. Тўқнашувлар хавфи мавжуд чизиқлардаги вазият ҳам кескинлашган. 26 март куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашиб, Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилган. Россия ва Озарбайжон мудофаа вазирликларининг раҳбарлари ҳам ҳудуддаги вазият юзасидан фикр алмашган.