Жефф Безос Байденни иқтисодиётни билмасликда айблади

Жефф Безос Байденни иқтисодиётни билмасликда айблади

Миллиардер Жефф Безос АҚШ президенти Жозеф Байденни иқтисодиётнинг асосий қонунларини билмасликда айблади. Бу ҳақда «Fox News» хабар берди.

Айбловга Байденнинг ишбилармонларни ёнилғи қуйиш шохобчаларида нархларни зудлик билан пасайтиришга чақиргани сабаб бўлган.

«Инфляция — Оқ уй учун бу каби баёнотларни беришда жуда катта муаммо. Бу тўғридан-тўғри чалғиш ёки бозорнинг асосий динамикасини чуқур тушунмаслик», — деган Безос.

Миллиардернинг мазкур айбловига Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер жавоб қайтарган. У нефть нархи июнь ойида тахминан 15 долларга тушгани, бироқ шохобчаларда нархлар деярли пасаймаганини айтган.

«Бу ‘бозор динамикаси’ эмас. Бу америкалик истеъмолчини муваффақиятсизликка учратган бозордир. Нефть ва газ компаниялари бозор таъсиридан Америка халқи ҳисобига рекорд даражада фойда олиш иқтисодиётимиз ишлаши керак бўлган усул деб ўйлаётганингиз ажабланарли эмас», — деган у.

Аввалроқ миллиардер Илон Маск АҚШ президенти ҳақида ҳазил қилганди.