Қозоғистонда ҳам «қизил даражали» хавф эълон қилинди

Қозоғистонда ҳам «қизил даражали» хавф эълон қилинди

«Казгидромет» 20 июль куни Қозоғистоннинг жанубий уч вилоятида ҳаво ҳароратининг жуда юқори кўтарилиши бўйича «қизил даражали» хавфни эълон қилди.

«Казгидромет»нинг огоҳлантириш хабарига кўра, 20-21 июль кунлари Қарағанда вилоятида ҳаво ҳарорати максимуми +45 +46  даража иссиқ бўлади.

«Бу жуда хавфли метeорологик ҳодисадир», таъкидлайди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистонда ҳам «қизил даражали» хавф эълон қилинганди.