Гитлернинг соатлари аукционда 1,1 млн. долларга сотилди

Гитлернинг соатлари аукционда 1,1 млн. долларга сотилди

Нацистлар  собиқ етакчиси Aдолф Гитлерга тегишли эканлиги айтилган соат AҚШдаги аукционда 1,1 миллион долларга сотилди.

Улар Мэриленддаги Alexander Historical Auctions аукционида аноним харидор томонидан сотиб олинган.

Huber соатида фашистлар свастикаси тасвирланган ва бош ҳарфлар билан AH ёзуви ўйилган.

Савдо арафасида яҳудийлар етакчилари соатни кимошди савдосига қўйиш қарорини қораладилар, бироқ ўтмишда нацистларнинг бошқа ёдгорликларини сотган аукцион уйи немис матбуотига мақсади тарихни сақлаб қолиш эканлигини айтди.

Кимошди савдоси каталогида айтилишича, соат фашистлар етакчисига 1933 йилда Германия канцлери бўлганида туғилган кунига совға қилинган. 

Ким ошди савдоси уйининг ҳисоб-китобларига кўра, 1945 йил май ойида 30 га яқин француз аскари Гитлернинг Aлп тоғларидаги қароргоҳига бостириб кирганида, соат эсдалик сифатида олинган.