Эрон ахборот агентлиги: Сурия ва Туркия президентлари Самарқандда учрашиши мумкин

Эрон ахборот агентлиги: Сурия ва Туркия президентлари Самарқандда учрашиши мумкин

 Фото: «AP»

Сурия президенти Башар ал-Ассад Ўзбекистонда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Al Mayadeen» хабар берди.

Эрон ахборот агентликларининг маълум қилишича, Туркия ва Сурия делегациялари ўртасидаги учрашув Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг 2022 йилги саммити доирасида бўлиб ўтади.

Эрдўғон аввалроқ Сочига сафари чоғида Путин ундан ШҲТ учрашувида иштирок этишни сўраганини ва бунинг эҳтимоли мавжуд эканини маълум қилганди.

Шунингдек, Россия президенти Ассаддан ҳам ушбу саммитда иштирок этишни сўраган, бу орқали Сурия президенти ва унинг туркиялик ҳамкасби ўртасида учрашув бўлиб ўтиши мумкин.

Аввалроқ Хитой раиси Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путин сентябрь ойи ўрталарида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган минтақавий саммитда учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.