АҚШ Украинадаги сохта референдумни тан олмайди

АҚШ Украинадаги сохта референдумни тан олмайди

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, Қўшма Штатлар Россия Украинада ўтказадиган референдумни қабул қилмайди ва референдум режаси Россиянинг “умидсизлигини” акс эттиради.
Салливан Оқ уйда кунлик матбуот брифингида ташқи сиёсат масалалари бўйича баёнот берди. Умумий сафарбарлик ва референдумлар масаласини шарҳлар экан, у бу қадам ва эҳтимолий референдум Россиянинг Украина билан урушга қанчалик “умидсиз” эканлигидан далолат беришини таъкидлади.

“Биз биламизки, Россия Украинани аннекция қилиш учун референдум, деб аталган нарсадан фойдаланмоқчи. Бу тадбир суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига зид, халқаро тизим ва БМТ Низомига путур етказади. Очиғини айтсам, агар бу референдум бўлиб ўтса, Қўшма Штатлар Россиянинг даъволарини ҳеч қачон қабул қилмайди”, деб қўшимча қилди Салливан.