Зомин миллий табиат боғида биотехник тадбирлар ўтказилмоқда

Зомин миллий табиат боғида биотехник тадбирлар ўтказилмоқда

Сўнгги кунларда ҳарорат нисбатан кўтарилганига қарамай, тоғли ҳудудларда совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолмоқда. Айниқса, тунда ҳароратнинг совиб кетиши натижасида озуқа излаб чиққан ҳайвонларнинг яшаши ва озиқланишида қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шу сабабли Зомин Миллий табиат боғи томонидан боғ ҳудудида яшаётган ҳайвонларни совуқ кунлардан беталофат олиб ўтиш мақсадида биотехник тадбирлар ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида, Зомин миллий табиат боғида 282 дан ортиқ умуртқасиз ҳайвонлар, 30 турдан ортиқ сут эмизувчилар, 101 турдан ортиқ қушлар, 14 дан ортиқ судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчи, 1 тур балиқлар синфига мансуб бўлган ҳайвонлар учрайди. Зомин миллий табиат боғида турли ноёб ҳайвонлар мавжуд бўлиб, улар Миллий боғ ҳудудида қишлаб қолади. Миллий боғ ҳудудида яшовчи тоғ эчкилари ва ёввойи тўнғизлар ва бошқа ҳайвонлар ва қушларни қишки мавсумдан беталофат олиб чиқиш ва муҳофаза чораларини кучайтириш мақсадида Миллий боғ ходимлари томонидан биотехник тадбирлар олиб борилмоқда.

Биотехник тадбирларни ўтказиш учун Зомин Миллий табиат боғи томонидан етарли миқдорда озуқа маҳсулотлари заҳира қилинган.

Зомин Миллий табиат боғи маъмурияти