DataLife Engine > Дунё / Блогерлар > «Вазирларнинг безанган хотинлари, ўйнашлари шунчалик кўпки...»

«Вазирларнинг безанган хотинлари, ўйнашлари шунчалик кўпки...»

«Фоиз», «туҳфа», «бакшиш», «кир», – коррупцияни маҳаллий жаргонда қандай аташмасин, мазмун ўзгармай қолаверади, – коррупция осиёликларнинг ҳаёт тарзининг жиҳатларидан бири бўлиб қолаверади. Одамлар туҳфани очиқчасига қабул қилаверади, бу уларнинг ҳаётининг бир қисми.

Вазирлар ва мансабдор шахслар ўз маошларига уларнинг ҳолати талаб қиладиган даражада яшай олмайди. Лавозим қанчалик юқори бўлса, уларнинг уйлари ҳам шунчалик баланд, ўз эрларининг мавқеъи ва таъсирига кўра қимматбаҳо буюмлар билан безанган хотинлари, ўйнашлари ва йўлдош аёллари шунчалик кўп. Бундай мамлакатларда бизнес билан шуғуллунувчи сингапурликлар бунақа одатларни уйга олиб келмаслик учун ҳушёр бўлишлари лозим.

1985 йил мартидаги бюджет муҳокамаси чоғида мен мухолифат билан вазирларнинг маошини ошириш борасида баҳслашдим. Парламентнинг ишчилар партияси аъзоси Д.Б.Жеяретнам менинг ойлик маошимни (29,000 Сингапур доллари) Малайзия бош вазириники (10,000 Сингапур доллари) билан таққослади. 

Мен таққослаш учун қўшимча мисол келтириб, Филиппин президенти Маркоснинг ойлик маоши атиги 1,000 Сингапур доллари эканлигини, 150 миллионлик аҳолини бошқарадиган Индонезия президентининг ойлик маоши эса 2,500 Сингапур доллари эканлигини айтдим. Шунга қарамай улар мендан кўра анча бой эди.

Индонезия етакчиси истеъфодан кейин ҳам қароргоҳини сақлаб қоларди; Малайзия бош вазирига уй ёки уни қуриш учун ер бериларди; менинг расмий қароргоҳим эса ҳукуматга тегишли эди. Менда ҳеч қандай имтиёз, автомобиль, ҳайдовчи, боғбон, ошпаз ва бошқа хизматкорлар йўқ эди. Мен бош вазир ва бошқа вазирлар ҳар ойда маълум суммани олиши ва уни нимага ишлатишни ўзлари ҳал қилишларини белгилаб қўйгандим".

Бу кўр-кўрона эгалитаризмдан яхшироқ.

Ли Куан Ю


Ташқарида телеграм каналидан олинди

скачать dle 12.0



Вернуться назад