DataLife Engine > Дунё > Ҳиндистонда бир ёшли бола итга уйлантирилди

Ҳиндистонда бир ёшли бола итга уйлантирилди

Ҳиндистоннинг Орисса штатида бир ёшли бола итга уйлантирилди, деб ёзади Daily Star'га таяниб Дарё нашри.
Қайд этилишича, бу иш болага ёпирилиши мумкин бўлган ёвуз руҳларни чўчитиш учун қилинган.

23 февраль куни ижтимоий тармоқларда штатдаги Бариян қишлоғида бир ёшли бола ва итнинг тўйи акс этган видеолар тарқалди.
фото: Daily Star
Видеода ёрқин рангли кийимлар кийиб олган меҳмонлар ёш «келин-куёв» атрофида рақсга тушаётгани акс этган.
Анъанага кўра, агар боланинг биринчи тиши тепа милкидан чиқса, бундай тўйлар ўтказилади. Маҳаллий аҳоли бу ҳолат ёвуз кучлар диққатини тортишига ишонади, шунинг учун улар ёвуз кучларни қўрқитиш учун болаларни итларга уйлантиради.

Қайд этилишича, бундай тўйлар шунчаки урф-одат. Болалар катта бўлганида ит билан ажрашмасдан бемалол анъанавий никоҳдан ўтиши мумкин.

скачать dle 12.0



Вернуться назад