Лондон "арвоҳ шаҳар" га айландими?

Лондон "арвоҳ шаҳар" га айландими?

Одатда байрам кунларида одамлар гавжум бўладиган Лондон кўчалари бугунги кунда “арвоҳ шаҳарни” эслатади. Бунга ҳукумат томонидан коронавирусга қарши эълон қилинган фавқулодда ҳолатнинг 4 даражаси сабабдир. Коронавируснинг янги штамми сабаб янги касалланган беморлар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Жами шу кунгача касалланганлар сони 2,15 миллион кишига етди, 69 минг нафар бемор вафот этди.

Ҳукумат аввалига байрам кунлари таъқиқларни олиб ташлашни режалаштирган эди. Аммо аввалгисидан 70% юқумлироқ бўлган вируснинг янги штамми аниқланганидан сўнг, вазият кескинлашди, чекловлар кучайтирилди.

Бундай шароитда 40 га яқин мамлакат Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатди.