Бағдодда 32 кишининг умрига зомин бўлган портлашнинг видеоси тарқалди

Бағдодда 32 кишининг умрига зомин бўлган портлашнинг видеоси тарқалди

Ироқ пойтахти марказида кучли портлаш содир бўлди, камида 12 киши ҳалок бўлгани, 20 дан ортиқ киши жароҳат олган.

21 январь куни Бағдодда содир этилган иккита теракт қурбонлари 32 кишига етди, 110 киши жароҳатланган, дея хабар берди Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Пайшанба куни эрталаб Ал-боб аш-Шарқий туманидаги бозорлардан бирида иккита террорчилик ҳаракати содир этилди. Террорчилар портловчи мосламани ишга туширишдан олдин Ироқ хавфсизлик хизматлари ходимлари уларни таъқиб этаётган бўлишган, деди Ироқ қуролли кучлари вакили Яҳё Расул.

«Бағдодда юз берган иккита портлаш натижасида 32 киши ҳалок бўлди, 110 киши яраланди», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Бирорта ҳам террорчилик гуруҳи ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.