DataLife Engine > Дунё > Дунёдаги энг қудратли қуролли кучларга эга давлатлар

Дунёдаги энг қудратли қуролли кучларга эга давлатлар

Global Firepower 2021 йилга келиб дунёдаги энг кучли қуролли кучларга эга мамлакатлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар берди «Sindonews».

Ўтган йилгидек биринчи ўринда АҚШ ҳарбий кучлари бормоқда. Ундан кейин Россия ва Хитой қайд этилган. Кучли ўнликка Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Бразилия ва Покистон ҳам кирган.

Индонезия 138 мамлакат орасида 16-ўринни эгаллаб, Саудия Арабистони (17-ўрин) ва Исроилни (20-ўрин) ортда қолдирди. 2021 йилда Индонезия қуролли кучлари Жануби-Шарқий Осиё минтақасида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Вьетнам 24, Сингапур 40, Малайзия 44-ўринни эгаллади.

Рейтингнинг сўнгги уч ўрнини Бутан, Либерия ва Сомали эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, «Global Firepower» рейтингида мамлакатнинг кучлилиги индексини аниқлашда ҳарбий ва молиявий қудратдан тортиб моддий-техник ва географик имкониятларга қадар 50 дан ортиқ индивидуал омиллар ҳисобга олинади.

скачать dle 12.0



Вернуться назад