Дунёнинг энг бой одами Илон Маск Қизилқум саҳросидан SpaceX станциясини қуришни режалаштирмоқда

Дунёнинг энг бой одами Илон Маск Қизилқум саҳросидан SpaceX станциясини қуришни режалаштирмоқда

Илон Маскнинг SpaceX компанияси одамларни фазога етказишни бошлаган биринчи хусусий компания ҳисобланади.

Ҳозирда компания Starlink космик кемалари ўртасида сунъий йўлдошлараро уланишни синовдан ўтказмоқда, натижада лазер алоқаси ёрдамида бир жуфт сунъий йўлдош ўртасида 100 гигабайт маълумот узатилди. SpaceX’нинг билдиришича, ушбу технологиядан тўлиқ фойдаланиш Starlink’ни «дунё бўйлаб маълумотларни узатишнинг энг тезкор вариантларидан бири»га айлантиради. Ҳозирги кунда орбитадаги Starlink қурилмалари сони 710дан ошди. Уларнинг сони 1500га етганида, SpaceX улардан фойдаланишни бошлашни режалаштирмоқда. Ҳаммаси бўлиб 42 мингга яқин сунъий йўлдошни учириш мўлжалланган. Бунинг учун эса дунёнинг кўплаб нуқталаридан станцияларни барпо этишни мақсад қилган. Марказий Осиё станцияси Қизилқум сахросига барпо этилиши кўзда тутилмоқда.