» » Ўпкада оғриқ пайдо бўлишининг 8 сабаби

Ўпкада оғриқ пайдо бўлишининг 8 сабаби

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлса, кўпчилик дарҳол юракдан гумон қилади. Агар оғриқ диафрагма ҳудудида бўлса, бунинг сабаби ўпка бўлиши эҳтимоли юқори даражада. Шунингдек, бунинг яна бошқа омиллари ҳам бўлиб, улар фақат шифокор кўригида аниқланади.

Шикастланиш
Диафрагма — бу кўкрак соҳасидаги мушакларнинг «корсети». Кучли зарба ёки жароҳат мушакларга зарар етказиши мумкин. Шунинг учун оғриқ доимий ёки вақти-вақти билан кузатилади. Энг оғир ҳолатларда шикастланиш диафрагма мушакларининг ёрилишига олиб келиши мумкин. Аниқ ташхис эса фақат компьютер томографияси ёрдамида қўйилади. Қуйида мушакларнинг шикастланишига олиб келадиган аломатлар билан танишинг:
- қоринда оғриқ;
- нафас олишнинг қийинлашуви;
- кўкрак ёки елкада оғриқ;
- йўтал;
- юрак уришининг секинлашуви;
- кўнгил айниши;
- қайт қилиш.

Мушак ёки скелетнинг зарарланиши
Шикаст, ҳаддан ташқари зўриқиш ва ҳаттоки кучли йўтал мушакларнинг жиддий зарарланишига олиб келади. Қовурғанинг синиши ёки лат ейишида ҳам ўпкада оғриқ кузатилади. Қовурға шикастланишидан гумон қилинган вақтда травматолог билан маслаҳатлашган ҳолда рентген текширувини ўтказиш зарур.

Жисмоний зўриқиш
Жисмоний зўриқиш вақтида оғир нафас олиш ва нафас қисилиши диафрагма спазмини ва ўткир оғриқни келтириб чиқаради. Оғриқ нафас олишга халақит берадиган даражада кучли бўлиб, машқ қилганда янада кучаяди. Вазиятни яхшилаш учун машғулотлардан танаффус қилиш керак. Оғриқнинг олдини олиш учун эса доимий машғулотдан аввал енгил машқлар билан танани қизитиб олиш лозим.

Ўт пуфаги
Ўт пуфагидаги оғриқни диафграма билан чалкаштириш мумкин. Одатда ўт пуфаги касаллиги оғриқдан ташқари қуйидаги аломатлар билан бирга келади:
- қовуқ ёки ичак фаолиятида ўзгаришлар;
- титроқ ёки иситма;
- кўнгил айниши;
- тери ва кўз оқларининг сарғайиши;
- қайт қилиш.

Хиатал чурра
Чурра одатда қизилўнгач ёки ошқозон кўкрак қафаси томон силжиганда пайдо бўлади. Кўпгина ҳолларда кичик танаффус чурраси қўшимча белгилар билан намоён бўлади:
- кислотали рефлюкс;
- ахлатнинг қора ёки қонли бўлиши;
- кўкрак ёки қоринда оғриқ;
- ютинишда оғриқ;
- жиғилдон қайнаши;
- нафас қисилиши;
- қайт қилиш.

Ҳомиладорлик
Ҳомила ривожланиши натижасида бачадон кенгайиб, диафрагмани юқорига суради. Шу сабабдан ўпка қисқаради, нафас олиш қийинлашади, ҳаттоки оғриқ ҳам кузатилиши мумкин. Кўпгина ҳолларда ушбу аломатлар туғруқдан кейин йўқолади. Шунинг учун шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Айниқса, қуйидаги аломатлар намоён бўлганда:
- қаттиқ ёки доимий оғриқ;
- доимий йўтал;
- нафас олишда қийинчилик.

Плеврит
Плеврит — бу ўпкани ўраб турган кўкрак қафаси ичидаги плевра, тўқима қатламининг яллиғланишидир. Плеврит нафас олиш вақтида оғриқ, нафас қисилиши, йўтал ва иситма билан ажралиб туради. Баъзида оғриқ елкагача кўтарилади.

Бронхит
Бронхит — ҳавонинг ўпка ва ташқарига ўтишини таъминлайдиган шиллиқ қаватнинг яллиғланишидир. Бронхит ўткир ёки сурункали бўлиши мумкин. Бронхит билан кўкрак оғриғи ҳамда бошқа аломатлар кузатилиши мумкин:
- титроқ;
- йўтал;
- чарчоқ;
- юқори тана ҳарорати;
- нафас қисилиши.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
17:12
Жиззахда “Арбитраж гуруҳи” аъзолари зиммасидаги вазифалар тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР