» » Сочга эрта оқ тушиши кексалик аломати эмас

Сочга эрта оқ тушиши кексалик аломати эмас

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Трихолог-шифокор Жо Чинкотта 100 нафар кўнгилли иштирок этишга рози бўлган тадқиқотда қатнашди. Бу ҳақда Cosmopolitan хабар беради.

Маълум қилинишича, бир гуруҳ олимлар иштирокчилар рациони, турмуш тарзи, стресс миқдори ва асабий таранглигини кузатиб тери ва соч ранги, жинс ва ёшни ирсий омиллар билан боғлаган. Олимлар чиқарган хулосалар кишини ҳайратга солади.

Биринчидан, сочларнинг оқаришида муҳим рол ўйнамайди. Иштирокчилар орасида ҳаётнинг турли зарбаларига дуч келган, бизнесини йўқотган, яқин инсонлари вафот этганлар бўлган. Уларнинг ҳеч бирида стрессли вазиятлардан кейин оқарган сочлари кўпайгани аниқланмаган.

Иккинчидан, соч пигментига жавоб берадиган меланин пасайиши ёш ўтиши билан дарҳақиқат камаяди, аммо бу ҳар бир одамда индивидуал тезликда бўлади. Яъни яшаш жойи, овқатланиш рациони, жисмоний фаоллиги ва организмнинг умумий аҳволига боғлиқ бўлмайди. Буткул соғлом одамнинг сочлари 20 ёшида оқариши, сурункали оғир касалликдан азият чекадиган одамнинг сочида 50 ёшда ҳам битта оқ бўлмаслиги мумкин.

Учинчи хулоса, витамин ва биоқўшимчаларни қабул қилиш оқ соч пайдо бўлишини секинлаштирмайди. Рационга қўшиш мумкин бўлган меланин ишлаб чиқаришини яхшилайдиган ҳеч қандай самарали комплекс мавжуд эмас.

Тўртинчи хулоса, соч оқариши анъанавий тарзда ёш билан боғлиқ деб ҳисобланадиган организмдаги бошқа жараёнлар билан алоқадор бўлмайди. Терида ажинлар пайдо бўлиши, бўғин ва суяк тўқималардаги ўзгаришлар, ички аъзолар ҳолати, метаболизмнинг сочларнинг оқариши билан алоқаси йўқ.

Ва ниҳоят оқ сочларни олиб ташлаш, эрта соч бўяш ва соч, бош териси парвариши билан боғлиқ исталган муолажа пигментнинг аста-секин камайиш жараёнига таъсир қилмайди. Сочнинг оқаришига эса ирсий омил сабаб экани аниқланган. Ота-онангизнинг сочига қанча эрта оқ тушган бўлса, сизда ҳам бу ҳолат шунча эрта кузатилиши мумкин. Аксинча бўлса хавотирланишга ҳожат йўқ.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР