Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби

Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби

                                                                        Фото: Getty Images
Ер юзидаги 60 фоиз одамни тунда оёқлардаги оғриқ безовта қилади. Бунга эса турли омиллар сабаб бўлиши мумкин.

Мушакларнинг чиниқмагани
Оёқ мушаклари мустаҳкам бўлиши учун доимий равишда жисмоний машқларни бажариш керак.

Нотўғри ухлаш
Қорин билан ухлаганда қон айланиши ёмонлашиб, ухлашда ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам ёнбошлаб ухлаган яхши.

Мавсум
Оёқлардаги оғриқларга аксарият ҳолларда ҳаво ҳарорати ҳам таъсир қилиши мумкин.

Сувсизланиш
Тундаги мушаклар спазми ҳам аксарият ҳолларда ёзда кузатилади.

Ҳаддан ортиқ фаол машғулотлар қилиш
Оғир машқлар бажарилганда оёқларда оғриқ пайдо бўлади. Мушаклар зўриқади ва чарчайди.

Микроэлементлар етишмаслиги
Кальций, магний, калий танқислиги мушакларда оғриқ пайдо бўлишида муҳим рол ўйнайди.

Дори воситаларини қабул қилиш
Айрим диуретиклар ва анемияга қарши қўлланадиган бошқа дори воситалари мушаклар спазмига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик қон-томирлари ва асаб тизимига таъсир қилгани сабаб ҳам оёқ-қўлларда оғриқ пайдо бўлиши мумкин.

Касаллик
Қандли диабет, депрессия ва умуртқа поғонаси касалликлари оёқлардаги оғриқ ва бошқа симптомларга сабаб бўлиши мумкин.