Нафақат тишлар учун: Тиш ювиш воситасини ошхонада сақлаш учун 5 сабаб

Нафақат тишлар учун: Тиш ювиш воситасини ошхонада сақлаш учун 5 сабаб

                                                                 Фото: «Freepik»
Тиш ювиш воситасидан фақат тиш ва оғиз бўшлиғини тозалашда фойдаланилади деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз, таркибий хусусияти сабаб ундан уй бекалари ошхонада ҳам бемалол фойдаланса бўлади.

Ёғочдан ясалган буюмлардаги доғлар
Рангсиз, табиий ва ўсимлик компонентлари асосида ишлаб чиқарилган тиш пастаси ёғочдан ясалган мебель ёки буюмларнинг устки қисмидаги сувдан қолган изларни яхши кетказади.

Хром билан қопланган идиш ва жўмраклар
Жўмрак ва идишлар ялтираб туриши ва сифатини йўқотмаслиги учун кам миқдордаги тиш ювиш пастасини юзага суртинг. Тоза мато билан яхшилаб артиб ташланг.

Ёқимсиз ҳидлар
Пластик идишдан келаётган оддий тозалаш воситаси орқали бартараф қилишга уриниш бефойда бўлган ҳидни тиш пастаси йўқ қилишга ёрдам бериши мумкин.

Қўлларни ювиш мумкин
Пиёз ва балиқдан таом тайёрлагандан кейин узоқ вақт давомида қўлингиздан ҳид кетмаслиги муаммо эмас, оз миқдордаги тиш ювиш пастаси суртиб, ишқалагандан кейин ювиб ташласангиз бўлади.

Раковинадаги сув кетадиган тешикларни тозалаш мумкин
Тиш ювиш пастаси тугаганидан кейин идишини ташлаб юборишга шошилманг. Тепа қисмини кесиб ташланг ва бироз илиқ сув солиб чайқанг. Раковинадаги сув кетадиган тешик устига қуйиб, губка билан яхшилаб тозаланг. Бу билан сиз нафақат доғларни, балки нохуш ҳидларни ҳам бартараф қилишга муваффақ бўласиз.