«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Ҳаёт тарзи » Оёқлар ҳаддан ортиқ терлаганда нима қилиш керак?

Оёқлар ҳаддан ортиқ терлаганда нима қилиш керак?

                                                                   Фото: Freepik
Оёқларнинг ортиқча терлаши ҳаёт сифатининг ёмонлашишига сабаб бўлади. Доимий намлик шамоллашга сабаб бўлиши, оёқлар ҳидланиши ва терида замбуруғ пайдо бўлиши мумкин. Бу каби муаммолар келиб чиқиши учун эса қуйидагиларга амал қилиш тавсия қилинади.

Пайпоқ кийишни унутманг
Иссиқ кунларда табиий пахта, совуқ кунларда эса жун матосидан тикилган сифатли пайпоқларни иложи борича тез-тез кийиб юришга ҳаракат қилинг. Мато ортиқча ажралган терни ўзига олиб, ёқимсиз ҳид пайдо бўлишини олдини олади.

Махсус патаклардан фойдаланинг
Баъзи ишлаб чиқарувчилар оёқлари гипергидроз яъни ҳаддан терлашдан азият чекадиган кишилар, профессионал спортчилар ҳамда куннинг аксарият қисмини ёпиқ оёқ кийимда ўтказишга мажбур бўладиган кишилар учун махсус патаклардан фойдаланишни таклиф қилади.

«Тез» ҳазм бўладиган углеводларни камроқ истеъмол қилинг
Таркибида тозаланган углеводлар бисёр бўлган маҳсулотлар, масалан, оқ нон, олий навли макаронларни истеъмол қилиш тер ажралишини жадаллаштириш хусусиятига эга. Қолаверса, тез сингадиган углеводлар бактерия ва замбуруғларнинг кўпайиши учун қулай шароит яратади. Айнан шу сабаб ҳам рационга эътиборли бўлиш ва оқсил, фойдали ёғлар ҳамда мураккаб углеводларга бой маҳсулотлардан тайёрланган бўтқалар, мева ҳамда сабзавотларни канда қилмаслик керак.

Пойабзални тез-тез алмаштириб туринг
Ҳар куни бир пойабзал кийилганда, уни қуриши учун учун имкон берилмайди. Шу сабаб ҳам ҳар мавсум учун бир неча жуфт оёқ кийим харид қилиб, уни ҳар куни алмаштириб кийишга ҳаракат қилинг. Кийилган пойабзални етарлича ёруғ ва очиқ жойда яхшилаб қуритинг.

Оёқлар учун муолажа
Икки литр илиқ сувга бир стакан олмали сирка, ярим стакан туз ва 10 томчи эфир ёғи солинг. Аралашмага оёқларингизни 30 дақиқа солинг. Яхши самара бериши учун ушбу муолажани ҳар куни такрорланг.

Кремдан фойдаланинг
Уйқуга ётишдан аввал оёқларингизга таркибида эфир ёғи ва антибактериал хусусиятига эга бўлган крем ёки маз суртинг. Улар замбуруғли инфекцияларни олдини олади.

Болалар «присипка»сини харид қилинг
Кун давомида оёқлар терлашидан халос бўлиш учун «присипка»дан фойдаланиш тавсия қилинади. Кукун ортиқча намликни бартараф қилиб қулайликни таъминлайди. Уни пайпоқ ёки юпқа колготка ичидан суртиш мақсадга мувофиқдир.

Оёқлар «нафас оладиган» матодан тикилган пойабзалларни танланг
Оёқлари мунтазам равишда терлайдиган кишиларга синтетик матодан тикилган пойабзалларни танлаш тавсия қилинмайди. Табиий вентиляция бўлмаганда бундан оёқ кийимларда намлик тўпланади ва бу замбуруғ ҳамда бактериал инфекцияларнинг кўпайиши хавфини орттиради. Айнан шу сабаб ҳам сифатли, оёқлар «нафас оладиган» табиий чарм ёки бошқа матолардан тикилган пойабзалларни сотиб олиш тавсия қилинади.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР