“Биз ҳалок бўлганлар учун жавобгармиз”. Ўзбекистонда ЙТҲ қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

“Биз ҳалок бўлганлар учун жавобгармиз”. Ўзбекистонда ЙТҲ қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

Ноябр ойининг учинчи якшанбаси Бутунжаҳон йўл-транспорт ҳодисалари қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонланади. 19-ноябр куни Тошкентда ушбу санага бағишланган ва йўл ҳаракати хавфсизлигига оид муаммоларни бартараф этиш масалаларига қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир давомида Ўзбекистонда биринчи бор ЙТҲ қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирилган, деб хабар беради “Газета.уз”.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш ташаббусини “Ўзбекистон миллий автомобил клуби” автомобил спорт жамоатчилик ташкилоти (НАCУ) Хавфсиз ва барқарор транспорт учун Шарқий алянси (ЭАССТ) ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти билан биргаликда илгари сурган.
2021-йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида 1964 киши ҳалок бўлган, 6800 дан ортиқ одам жароҳат олган. Дунё миқёсида ҳар йили йўлларда 1,3 миллион одам ҳалок бўлади ва 50 миллион киши жароҳатланади.
“Биз нафақат ўз ҳаётимиз, балки ҳалок бўлганлар учун ҳам жавобгармиз”, — дейди НАCУ вакили Анвар Маткаримов.

ЭАСТТ директорининг дастурлар ва барқарорлик бўйича ёрдамчиси Эмили Каррнинг сўзларига кўра, йўл ҳаракатининг энг заиф фойдаланувчилари болалар, велосипедчилар ва мототциклчилар ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, алянс 14 ёшгача бўлган болалар учун йўл хавфсизлиги бўйича таълим пакетини тайёрлаган бўлиб, уни миллий мактаб дастурига жорий этиш таклиф этилади.

“Биз ўқитувчилар болаларга ёшлигиданоқ йўл ҳаракати қоидалари ва йўлларда ўзини тутиш асосларини ўргатишга жуда қизиқишини аниқладик. Материаллар орасида ота-оналар учун хатлар, ўқитувчилар учун ўқув қўлланмалари, пакетлардан тўғри фойдаланиш бўйича онлайн гид ва уларнинг хоҳишларига қараб болалар учун интерфаол дастур мавжуд”, — дейди Эмили Карр.

Таълим пакети ўзбек ва рус тилига таржима қилинган. Уни ЭАССТ сайти орқали бепул юклаб олиш мумкин (ҳавола).

НАCУ аъзоси Марат Ҳайдаровнинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги бир қанча мактабларда велоспортни оммалаштиришга қаратилган болалар учун машғулотлар аллақачон ўтказилган.

Дастурда йўл ҳаракати қоидаларини велосипедга эътибор қаратган ҳолда ўрганиш ва ушбу транспортни бошқариш бўйича амалий машғулотлар ўрин олган. Бундан ташқари, болалар велосипед конструкциясини ўрганган.

 “Болалар шу усулда ўргатилса, улар бизнинг мураккаб муҳитимиздаги йўлларда мустақил ҳаракатлана олади”, — дейди Марат Ҳайдаров.

Тадбир давомида, шунингдек, кўплаб ерусти пиёдалар ўтиш йўллари стандартларга жавоб бермаслиги қайд этилган. Қишлоқ жойларда тез-тез ажратувчи панжарадаги тор ўтиш жойига таянган, эни 4 метрга тенг “зебралар” мавжуд.
ИИВ ЙҲХББ Ташкилий бўлими бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда январ—октябрь ойларида велосипедчилар иштирокида 867 та ЙТҲ рўйхатга олинган (жами ЙТҲларнинг 10 фоиздан ортиғи) бўлиб, уларнинг аксарияти вилоятлар ҳисобига тўғри келади. У ушбу рақамларни “кечириб бўлмас” деб атаган ва ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг кўрсатмасига биноан вилоятларда велоинфратузилманинг ривожланишини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилганини маълум қилган.

“Ўзбекистон велоҳамжамияти” вакили Бобур Сирожевнинг сўзларига кўра, Тошкентдаги велоинфратузилма бошидан хавфсиз бўлмаган муҳит асосида нотўғри яратилмоқда. Ҳар куни 3 минг одам иш юзасидан велосипедда ҳаракатланаётган Навоийда у яратилмаяпти.

Унинг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида велосипед йўлакларининг ҳар бир километрига катта йўлдан даҳалар ичига кириб кетадиган ўртача 5—7 дона йўлак бор, бу ерда автомобиллар пиёдалар йўлагидан ўтиб кетишига қарамай, пиёдалардан устуворлик тортиб олинади.
У Ўзбекистонда автомобил ва велосипед йўлларини қуриш бўйича аниқ стандарт йўқлигини қўшимча қилиб, барча йўл ҳаракати қатнашчиларини жалб қилган ҳолда стандартларни ишлаб чиқишга чақирган.

Бобур Сирожев стандартлар йўқлигидан ташқари, Тошкентда велосипед инфразутилмаси муммолари орасида қурилиш нормалари назорат қилинмаслиги ва лойиҳаловчилар учун медотик қўлланма йўқлигини санаб ўтган. Натижада лойиҳаловчилар мавжуд нормативларга ўз хоҳишига қараб риоя қилади.

“Стандартлаштириш жуда муҳим, чунки шаҳар муҳити одамларнинг йўллардаги хатти-ҳаракатларини шакллантиради. Таълим ва маданиятга қанча куч сарфламайлик, инфратузилмани ўзгартирмасак, ушбу ҳаракатлар самарасизлигича қолади, одамлар атроф-муҳитга мослашади”, — дейди Сирожев.

Турин политехника университети лицейининг директори Жамшид Содиқов ЙТҲларнинг 57 фоизи ҳайдовчининг айби билан, 27 фоизи эса йўл шароити ва ҳайдовчилар сабаб юзага келади деб ҳисоблаш қабул қилинганини қўшимча қилган. Аммо Ўзбекистондаги йўллар лойиҳаланадиган норматив ҳужжатлар соатига 100 километр тезликда ҳаракатланиш учун мўлжалланган, бу эса шаҳар шароитига мос келмайди.

Бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасида артериал, масалан, пиёдалар ўтиш жойи бўлган йўлларга бўлинувчи шаҳар кўчаларида таснифи йўқ. Жамшид Содиқовнинг қўшимча қилишича, Тошкент давлат транспорт университети ҳайдовчиларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш мақсадида илмий тадқиқот ўтказмоқда. Шу муносабат билан ҳайдовчилардан аноним сўровда иштирок этиш сўралган.

Веложамият вакили Сабина Бакаеванинг таъкидлашича, бугунги кунда йўллар барча учун қулай эмас: пиёдалар, велосипедчилар, жамоат транспорти ва шахсий автотранспорт, тирбнадликларда турувчилар учун ҳам.

“Биз нафақат велоинфратузилмасини яратишимиз, балки баъзи йўл ҳаракати қатнашчилари бошқаларни камситмайдиган тўғри йўналишда ривожланувчи жамиятни яратишимз ҳам муҳим”, — дейди велоҳамжамият асосчиси Искандар Аҳмедов.