Жиззахлик тадбиркорларга 2022 йилда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар етказилди.

Жиззахлик тадбиркорларга 2022 йилда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар етказилди.

Бугун Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида 2022 йилда солиқ сиёсатига киритилган ўзгаришлар борасида тадбиркорлар иштирокида семинар учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида вилоят ДСБ бошлиғи Бекзод Ташпулатов Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-сентабрда қабул қилинган “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни яна-да такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 595-сон қарори солиқ маъмурчилигининг янги босқичини бошлаб берадиган консептуал ҳужжат эканлигини таъкидлаб, мазкур ҳужжат билан татбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида атрофлича маъулмот берди.

 

Хусусан, ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш солиқ хавфини баҳолаш асосида амалга ошириш, активларни ҳисобга олиш механизми – “E-aktiv” AAT», кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш тизими – “E-ijara” интерактив хизматлари ва уларнинг солиқ маъмурчилигини соддалаштиришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Электрон ҳисобварақ-фактура ҳамда Маҳсулот ва хизматларнинг ягона классификатори (МХИК) тизимида янги имкониятлар яратилганини айтиб ўтди.

 

Иштирокчиларга мутахассислар соҳага татбиқ этилаётган янги рақамли хизматлардан фойдаланиш тартиблари тўғрисида тайёрланган тақдимотлар орқали тушунчалар берди.

Семинар учрашув очиқ мулоқот тарзида бўлиб, тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, ҳудудда бизнес муҳитини яна-да яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди.

Ўртага ташланган таклифлар, интизомли тадбирколарнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган айрим салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатма ва амалий ечимлар берилди.

 

Учрашув сўнггида Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи”тамойили асосида олиб борилаётган манзилли ишлар соҳадаги янгиликлар ва тадбиркорлик фаолияти юритилишида учраётган муаммолар очиқ ва юзма-юз мулоқотларда солиқ хизмати органлари тадбиркорларнинг яқин ҳамкори ва маслаҳатчисига айланиб бораётганлиги таъкидланди.


Вилоят ДСБ Ахборот хизмати