Галстук кўриш қобилиятини пасайтиради

Галстук кўриш қобилиятини пасайтиради

АҚШда тадқиқотчилар қаттиқ тугилган галстук эркакларнинг кўриш қобилиятига жиддий зарар етказишини аниқлашди.

Кўп йиллик тадқиқотларга кўра, эркакларда кўриш қобилиятининг ёмонлашишига 70 фоиз ҳолатда ёқа тугмалари ва галстукларнинг қаттиқ тугилиши сабабчи бўлган.

Ҳамма гап қон босимида. Галстук одамнинг бош қисмига қон оқимини чеклайди, кислород очлиги оқибатида кўриш қобилияти ёмонлашиб боради, дейишмоқда тадқиқотчилар.