Стюардесса, офис менежери ва саратон хавфини оширадиган бошқа 7 та касб

Стюардесса, офис менежери ва саратон хавфини оширадиган бошқа 7 та касб

Баъзи касблар турли хил саратон хасталиги хавфини бир неча борга оширади, шунинг учун танлаган касб хавфли рўйхатга киритилгани ҳақида билиб қўйиш зарар қилмайди.

Стюардесса
Кўкрак бези саратони хавфи 50 фоиз, меланома тери саратони хавфи 4 баравар юқори, бачадон бўйни, бачадон, қалқонсимон без, қизилўнгач, йўғон ичак, ошқозон, жигар ва ошқозон ости бези саратони ривожланиши хавфи ҳам анча юқори. Ушбу қўшимча хавфларнинг барчаси стюардессалар ва борт ходимларида юқори баландликда ионлаштирувчи нурланиш таъсиридан келиб чиқади.

Фото: «Yandeks.ru»

Учувчи
Учувчи ва бошқа самолёт экипажи аъзоларида тери саратонига чалиниш хавфини икки баравар юқори. Буларнинг барчаси нурланиш туфайли юзага келади. Шунинг учун ҳам ушбу касб эгалари бошқаларга нисбатан эртароқ нафақа чиқади.

Пайвандчи
Ўпка, буйрак саратони, шунингдек, кўз меланомаси пайвандчиларнинг касб касаллигидир. Ҳаммаси метал қиздирилганда ажралувчи газлар билан боғлиқ. Уарнинг аксарияти заҳарли ва соғлиқ учун хавфлидир.

Фото: «Yandeks.ru»

Ҳаракат талаб этмайдиган касб
Эндометрия саратони хавфи 32 фоиз, йўғон ичак саратони хавфи 24 фоиз, бундан ташқари, ҳар икки соатлик иш хавфни яна 10 фоизга оширади. Афсуски, агар иш офисда бўлса ва иш кунининг кўп қисми ўтириш билан ўтказилса, соғлиқни сақлашнинг битта усули бор. Бунинг учун ҳар соатда танаффус қилиш ва жисмоний машқларни бажариш керак. Тушликда ҳам камида 10 дақиқа пиёда юриш тавсия этилади.

Маникюр устаси
Тирноқ парвариши билан шуғулланувчи мутахассислар нафас олаётган кимёвий моддалар, чанг ва тирноқ зарралари ўпка ва тери саратони хавфини сезиларли даражада оширади. Хавфни хонани мунтазам шамоллатиш, иш вақтида ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиш орқали камайтириш мумкин.

Фото: «Yandeks.ru»

Ўт ўчирувчилари
Ёнғин, тутун ва қулаб тушиш арафасида турган бинолар эмас, аксинча саратон касаллиги ушбу касб эгаларининг асосий душмани саналади. Елим, қурилиш материаллари ва ҳаттоки ёнғин ватқида ажралиб чиқадиган заҳарли моддалар тухумдон саратони ва мезотелиома ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширади.

Тунги иш
Агар иш фаолияти тунда амалга ошадиган бўлса, хатарли ўсмалар пайдо бўлиши хавфи кундузгига қараганда анча юқори. Массачусетс Технология институти олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида қайд этилишича, табиий ритмнинг бузилиши ҳужайраларда хавфли оқсил тўпланишига ва ўсмалар ривожланишига олиб келади.
//kommers.uz/wp-content/uploads/2022/08/photo_2022-08-16_13-24-06.jpg

Сартарош
Сочини вақти-вақти билан бўятиб, кимёвий моддалар билан жингалак қиладиганлар хавфли касаллик ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади. Лекин мунтазам равишда ушбу касб билан шуғулланиш саратоннинг айрим турларини ривожланишига сабаб бўлади. Бундай вақтда ҳимояланиш учун қўлқоп, ниқоб ва хонани тезт-тез шамоллатиш тавсия этилади.

Лаборатория ассистенти
Агар оилада кимдир кўкрак бези саратони билан касалланган бўлса, демак, улар орасидан ҳеч ким лабораторияга бормаслиги керак. Саратон тадқиқотлари журналида чоп этилган изланишга кўра, бу касаллик хавфини икки бараварга кўпайишини тасдиқлайди.

Фото: «Yandeks.ru»