Гриппга қарши халқ орасида машҳур, бироқ бефойда усуллар ва дорилар

Гриппга қарши халқ орасида машҳур, бироқ бефойда усуллар ва дорилар

Шифокор терапевт Олег Абакумов қайси халқона усуллар грипп касаллигида ёрдам бермаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, кўп иссиқ суюқлик истеъмол қилиш касалликка қарши ёрдам бермайди.

Тўғри, кўп суюқлик ичиш гриппда зарар қилмайди, бироқ сув илиқ бўлиши керак, қайноқ эмас. Ширин бўлмаган, бироз нордон сув ичган маъқул”, - дейди шифокор.

Шифокорнинг огоҳлантиришича, қайноқ ичимликни сут ва асал билан истеъмол қилиш ҳам фойда бермайди. Шунингдек, С витамини, цитрус мевалар гриппни енгишда бефойда эканини айтди. Аксинча, цитрус мевалар ошқозон шиллиқ қаватига салбий таъсир қилиши мумкин.

Терапевт шу билан биргаликда шамоллашда турли ҳайвон ёғлари истеъмол қилиш ошқозон -ичак тизимига зарар етказишидан огоҳлантирди.

Бундан ташқари, шифокор пиёз, саримсоқ ҳам гриппда фойдали эмаслигини айтди. Дарвоқе, ингаляция- буғланишнинг ҳам фойдали эмаслиги, балки у туфайли нафас йўллари ва терини куйдириб олиш хавфи борлигини маълум қилди.