Уйқунинг нафақат ташқи кўринишга, балки соғлиққа ҳам фойдали жиҳатлари

Уйқунинг нафақат ташқи кўринишга, балки соғлиққа ҳам фойдали жиҳатлари

«Уйқу — энг яхши дори» иборасини эслайсизми? Илгари оналар ва бувилар касал бўлганда биринчи навбатда «ухлаш керак ва ҳаммаси ўтиб кетади» деб маслаҳат беришган, бироқ энди нейробиологлар ҳам бу фикрга қўшилмоқда.

Тюбинген университети тадқиқотчилари гуруҳи 2011 йилда доимий ва узоқ уйқу иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлади. Уйқу етишмаслиги тананинг ҳимоя функцияларини заифлаштиради ва унда содир бўладиган биокимёвий, шу жумладан дорилар қўзғатадиган жараёнларга салбий таъсир қилади.

Буни текшириш учун олимлар гепатит А га қарши икки гуруҳ инсонларни эмлади; баъзиларининг ухлашига рухсат берилди, бошқалари эса кун давомида ҳушёр туришини сўрашди. Кейинги қон текшируви биринчи гуруҳдаги инсонларнинг эмлашга реакцияси ва умумий иммунитети уйқусизликдан чарчаган инсонларга қараганда анча яхши бўлган. Буларнинг барчаси яхши гормонал мувозанат, қон, лимфа оқими ва шунинг учун иммунитет ҳужайраларининг юқори фаоллиги туфайли. Иммунитет ва уйқу ўртасидаги муносабатни ўрганган бошқа олимлар ҳам худди шундай хулосага келган.

Бундан қандай хулосалар чиқариш мумкин? Жуда оддий: «иммунитет» учун суперфудлар, занжабил ёки витамин қўшимчаларидан қанчалик фойдаланманг, уларнинг юз фоиз ишлашига ёрдам берадиган асосий нарса — бу соғлом уйқу ҳисобланади. Яқин келажакда кеч қолмаслик, ижтимоий тармоқлардан кам фойдаланиш ва тунги телекўрсатувларни камроқ томоша қилиш энг яхши мотивация.