Қошларга табиий қалинликни қандай қайтариш мумкин? 7 та муҳим қоидалар

Қошларга табиий қалинликни қандай қайтариш мумкин? 7 та муҳим қоидалар

Фото: «Новий очаг»

Қош ҳам худди бошқа тана аъзолари каби алоҳида парваришга муҳтож. Доимгидек, табиий ва қора қошлар трендда. Хўш, қошларнинг табиий қалинлигини тиклаш мумкинми? «Новий очаг» нашри бу борада оддий, аммо муҳим қоидалар билан бўлишди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қошларнинг табиий қалинлигини қайтаришнинг минимал даври 4 ой. Аммо агар улар терилиб, ўта ингичка ҳолатга келган бўлса, тикланиш бир йил ёки ундан ҳам кўпроқ вақтни олиши мумкин.

Мутахассисга мурожаат қилинг

Бу борада ҳали тажрибага эга бўлмаганлар мутахассисга мурожаат қилиши керак. У ерда қошлар учун тўғри шакл ва рангни танлаш мумкин. Қошлар бўйича мутахассис мижозга қандай шаклдаги қош мос тутиши ва бунинг учун қандай муолажалар амалга ошириш мумкинлиги билан таништиради.

Қошларни теришни унутинг

Энг муҳим ва қийин нарса: бир неча ой давомида уларни териш ҳақида унутиш. Вазифа осон эмас, чунки ортиқча қош толаларни териб ташлаш истаги тинч қўймайди. Аммо сабр қилишдан бошқа вариант йўқ.

Қошларни ички томондан озиқлантиринг

Соч ўсишига ёрдам берадиган қўшимча ва витаминлар қошлар учун ҳам фойдали. Соч ўсишини рағбатлантирадиган маҳсулотлар, масалан, биотин (сувда эрийдиган Б витамини) ва вивискал (соч тўкилишини тўхтатиш ва аминокислота-минерал комплекси)дан фойдаланиш мумкин.

Қошларни ташқи томондан озиқлантиринг

Қошларни ўстириш ва қалинлаштириш учун косметик рационга махсус кондиционер ёки мой қўшиш тавсия этилади. Халқона усуллардан канакунжут, бодом ва кунгабоқар ёғи қош ўсишига фойдали таъсир кўрсатади.

Қошларни чиройли бўяшни ўрганинг

Хунук қошлар босқичидан ўтиш кераклигига тайёр бўлиш лозим. Агар бу ноқулайлик туғдирса, уларни махсус косметика маҳсулотлари — қаламлар, тен ва геллар ёрдамида унинг ҳолатини яширишни ўрганиш лозим.

Эҳтиёт чораларини кўринг

Бурун кўпригидаги сочларни ўстириш қийин. Аммо улар кўп безовта қилади. Уларни косметика билан яшириб бўлмайди. Бурун кўпригида ўсган тукларни олишдан олдин, бармоқни қошлар орасига қўйиб, контурларни қалам билан ҳар икки томондан белгилаш керак. Бармоқни олиб, қалам билан белгиланган жойдан ташқари ўсган тукларни олиш мумкин.

Аввалги хатоларни такрорламанг

Бир неча ой ўтгач қошлар етарлича ўсади ва унинг шаклини тўғрилаш истаги пайдо бўлади. Бундай вақтда яна аввалги хатога йўл қўйиш ҳеч гап эмас. Шунинг учун яна бир бора яхши мутахассисга мурожаат қилиш тавсия этилади.