» » Юртимиз бозорларида сотилаётган банандан коронавирус юқиши мумкинми?

Юртимиз бозорларида сотилаётган банандан коронавирус юқиши мумкинми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпедимиологик осойишталик агентлиги мутахассиси Қамриддин Боқиевнинг таъкидлашича, мамлакатимизга хориждан кириб келган мева-сабзавотлар, хусусан, бананлар Вазирлар Маҳкамасининг сертификатлаштириш тартибига оид 318-сонли қарорига асосан текширувдан ўтказилади.

Четдан кириб келаётган мевалар биринчи навбатда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини инспекцияси томонидан фитосанитария хулосаси берилади. Кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги таркибидаги Санитар-эпедимиологик хулосалар бериш бўлимларида хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича текширилиб, санитар-эпедимиологик хулоса тақдим этилади. Шундан сўнг “Ўзстандарт” агентлигидан мувофиқлик сертификати олингач, хориждан келтирилган мева-сабзовотлар сотувига рухсат берилади.

Хўш, мева-сабзавотлардан коронавирус юқиши мумкинми?
– Хитойдаги хавотирли эпедмик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, қатор озиқ-овқатлар, жумладан, мева-сабзовотлар бўйича ҳам турли текширувлар олиб борилаяпти. Лекин бу илмий жиҳатдан ҳали исботланмаган, – дейди Қамриддин Боқиев. – Айни пайтда коронавирус юқишига турли ҳайвонлар ва денгиз маҳсулотлари сабаб бўлаётгани тахмин қилинмоқда.

Аммо айнан қайси биридан юқиши мумкинлиги ҳақида ҳам аниқ тўхтамга келингани йўқ. Умуман олганда, мева-сабзавотларни ювмасдан ейиш қайсидир касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши эҳтимоли бор. Бироқ айнан мева-сабзавотлар истеъмоли сабаб қандайдир вирус юқтириш ҳолатлари ҳали кузатилмаган.

Ушбу коронавирус инфекциясига қарши юртимизда керакли барча чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда. Хусусан, мамлакатимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:15
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос хусусиятлари
11:02
Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди
11:00
Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди
10:59
Ушбу ҳафтада об-ҳаво 15 даражагача исийди – Гидрометеорология хизмати
10:58
Президент янги унвонни таъсис этиш тўғрисида қонун имзолади
13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР