Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси Фирдавсий кўчасида жойлашган бино...
Ҳаётда ҳамма яхши яшашга интилади. Меҳнатга яраша кўп маош олиш кўпчиликнинг...
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган масжидда фуқаронинг курткасидаги 5...
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида "UFC 257" турнири ўз якунига...
Тажрибали мураббий вақти келиб, Остон Ўрунов бор маҳоратини кўрсата олишига...
2021 йил 20 январь куни Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясида содир бўлган...
Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Женоа” клуби расман жамоа ярим ҳимоячиси Стефано...
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманини 10 кун муддатга бошқариш ҳуқуқини қўлга...
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш...
Ўзбекистонда лўли болаларини ҳуқуқий ҳимоялаш масаласи Парламент комиссиясида...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Хиёнаткор эркак юзидан билинади, аёллар эса - йўқ

Хиёнаткор эркак юзидан билинади, аёллар эса - йўқ

22 мар 2020, 10:21, Admin
0 комментариев    1 158 Кўрилган

Ғарбий Австралия Университети олимлари ўтказган тадқиқот натижалари эркакларнинг юзига қараб, шахснинг ўз турмуш ўртоғига нисбатан хиёнатга қанчалик мойил эканини юқори даражада аниқлаш мумкинлигини кўрсатди.

Бироқ олимлар аёлларнинг юзи ўз эгасини «сотмаслиги»ни таъкидламоқда.
Одатда, одамлар кишининг юзига тикилиб, унга қанчалик ишониш мумкинлигини билса бўлади, дейдилар, аммо аксарият бундай усулда чиқарилган хулосага ишонқирамай қарайди.

Австралиялик олимлар эса эркакларнинг юзидаги хиёнат аломатларининг илдизлари қадим эволюция босқичларига бориб тақалишини тахмин қилмоқда.
Эволюция нуқтайи назари билан қараганда, хиёнаткор турмуш ўртоқ ўз шеригига катта хавф туғдиради: аёл боқувчисиз қолиб кетиши мумкин. Шу сабабдан ҳам, асрлар давомида жуфтлик муносабатларда садоқат даражаси энг муҳим масала бўлиб келган.

Олимлар 189 нафар инсон (101 эркак ва 88 аёл)нинг ўз турмуш ўртоғига хиёнат қилгани ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиққанлар. Сўнг тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларидан хиёнатга мойиллик аломатини ташқи кўринишга қараб, аниқлашга уриниб кўришни сўраганлар.

Иштирокчилар маълумотлари ўрганилган 189 нафар кўнгиллининг фотосуратига асосланиб, уларнинг хиёнатга мойиллик даражасини 10 балли шкала бўйича баҳолаб чиққан. Сўровномада 1,516 нафар одам: 592 эркак ва 924 аёл иштирок этган.

Натижалар эркаклар учун кўнгилдагидек бўлиб чиқмаган: иштирокчилар орасидаги ҳар иккала жинс вакиллари ҳам фотосуратларга қараб, қайси эркакнинг хиёнаткор эканини юқори аниқликда тахмин қила олган.

«Эркак ва аёл иштирокчилар биргаликда эркакларнинг юз кўринишидан хиёнатга мойиллик аломатларини деярли тўғри тахмин қила олдилар, лекин аёллардаги бундай белгиларни аниқлашнинг у қадар имкони бўлмади», дейилади тадқиқотда.

Олимларнинг маълум қилишича, иштирокчилар кўпроқ қоши қалин, бақувват жағга эга ва лаби ингичка эркакларни хиёнаткор, дея тахмин қилган.
Олимларга кўра, нега аёллар эмас, балки айнан эркакларнинг юзи шахсиятни «сотиб қўйиши»нинг сабабларига эволюция жавоб бериши мумкин.

Маълумки, онгли инсоният тарихининг аксар даври давомида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг асосий қисми эркаклар назорати остида бўлган.
Эркаклар ўз жинсдошига нисбатан ҳамкор, аёллар эса боқувчи сифатида қараган. Шу сабабдан одамлар учун эркакка қанчалик ишониш мумкинлигини билиш ўта муҳим ҳисобланган.

Натижада ҳар иккала жинс вакиллари ҳам эркак юзига назар солиб, унинг шахсиятини ўрганишга уриниб келган ва минг йиллар давомида биз бу борада маълум тажриба тўплай олганмиз.

Танқид
Эълон қилинганидан сўнг австралиялик олимларнинг бу илмий иши маълум даражада танқидга учраган. Айрим журналистлар уларнинг ишини «2019-йилнинг энг бемаъни тадқиқоти» дея атаган.

Илм-фан дунёси вакиллари эса нега тадқиқотда фақат оқ танли эркаклар фотосуратларидан фойдаланилганини савол остига олган.
Муаллифларнинг ўзи эса тадқиқотда аниқланган натижаларга асосланиб, кимнингдир хиёнатга мойиллигини тахмин қилиш учун асослар етарли эмаслигини таъкидлаган.

Қизиқ, бу тадқиқот Ўзбекистонда кўп бўлган қоши қалин эркакларга ҳам боғлиқмикан?

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив