» » Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир

Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

“Юзинг қурсин, кўзинг қурсин”- дер эдик, озгина дилимиз оғриса, мана энди, юзимизни тўсиб қўйишди!
Қаноат сувга ўхшайди, қанча чанқасанг сув шунчалик тотли бўлиб туйилади. Инсон ҳаёти ҳам шундай, машаққат ва сабр синовларда қурилган умр энг чиройли ва қадрлидир. Баъзида биз одамлар қаноат, синов сўзларини сийқаси чиққан сўз каби қабул қиламиз. Кўпчилигимизни сабр десак энсамиз қотади.

Уйимизнинг иккита эмаслигидан нолимиз, аслида бошпанасиз инсонлар қанча, бир кўйлагимизнинг элликтага етмаганидан жиғибийронмиз, оёғимиз бор-у уловимиз йўқлигидан дунё кўзимизга қоронғу.

Аммо халқимизда шундай мақол бор “йўқ нарсага қайғурмайдиган эмас, борига шукр қилувчи доно”, - дейдилар. Баъзида эса мана шу донолигимизга путур етиши ҳам ҳеч биримизга сир эмас.

Балки бугун дунёни титратаётган пандемия ҳам, қайсидир маънода ер юзига берилган қаттиқ синов, сабр-қаноатга келган имтиҳондир. Ҳар куни, ҳар жабҳада карантин сабабли содир бўлаётган катта ўзгаришлар ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарорлар, кескин ортиб бораётган рақамлар суръатини ҳеч бўлмаса биттага бўлса-да камайтириш учун ҳаракат эканлигини нимагадир тушунгимиз ва баъзида тан олгимиз келмайди. Худдики, жаннатга чипта олган йўловчига ўхшаймиз.

Кундалик ҳаётимизда, иш, ўқиш, кишилар билан муносабатда кимдандир озгина кўнглимиз оғриса гина –адоват қилиб, “э юзинг қурсин, кўзинг қурсин” – деб, ичимиздан ўтказамиз, мана энди юзимизни тўсиб қўйишди, ниқоблимиз.

Дунёдаги энг ширин нарса дийдор деганларидек, ҳатто тўй-ҳашамларимиз ҳам, карантин қоидаларини қатъий талаб қиляпди.

Эътибор берсангиз, дуога қўл очган кексаларимиз “топганинг тўйларга буюрсин “-дейди, бу сўзлар кейинги пайтларда қарғишга айланиб қолмадимикан? Топганимизни бор- будича тўйга сарфлайдиган бўлдик.

Фалончидан ўзмасак кўнглимиз ҳаловат топмади. Оқибатда, ёдингизда бўлса, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашлари ўтган 2019-йилнинг 14 сентябрда Президентимизнинг тўй-маросимларини тартибга солиш тўғрисидаги қарорини маъқуллаган эди.

Мазкур қарор 1 январдан кучга кириб, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликни чеклашга қаратилган.Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори кўплаб баҳсларга, орзу-ҳавасли халқимизнинг норозилигига сабаб бўлди.

Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросими 250 нафаргача киши қатнашиши белгиланди. Қўшалоқ тўй-ҳашамларда эса 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши иштирок этиши мумкин эканлиги, баъзи тадбиркорларимизни ташвишга солса, кимларнидир ҳаловатини ўғирлади.

Мана энди-чи, 300 нафарлик тадбирлар, “бор товоғим, кел товоғим” удуми белини синдириб, ёш оилаларнинг ажрашиб кетаётганига сабаб бўлган тўй - ҳашамлар 30 киши билан ўтиши мумкин эканку!

Ҳатто фаолиятим давомида жиддий карантин сабабли кўплаб куни белгиланган тўй-маросимларнинг қолдирилиши натижасида, ўн киши бўлсада келинни уйидан олиб келишга рози бўлиб мурожаат қилган халқимиз аҳволи ҳеч кимга сир эмас.

Шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймасак ҳам бўлар эканку! Унинг ўрнига ёшларнинг эртанги кунларидаги эҳтиёжини таъминлаш, бир оиланинг баркамол истиқболи учун катта таъсир кўрсатишини бир ўйлаб кўринг-а! Ўн минг доллар пулингиз бўлмаса тўй бошлай олмайсиз, Адлия вазирлиги ахборотига кўра, Ўзбекистонда бир йилда уч юз минг атрофида никоҳ қайт этилади.

Бу дегани уч миллиард маблағни аҳоли тўйга сарфлайди дегани. Яхши кунларга сарфлангани яхши, аммо ҳаддан ташқари дабдаба ва ҳашамат халқни қийналишига сабаб бўлади. Агар бу маблағнинг бир қисми фарзандларимизнинг билим олишига, даволанишларига, дам олишларига сарфланса, бир иситмачалик дарддан йиқилиб кетмаган бўлар эдик. Ўзбекистон дунёдаги тенги йўқ мамлакат, келажакда жаҳоннинг энг илғор давлатлари қаторида бўлади.
Шукрки, ҳар ёмоннинг бир яхшиси бўлгани каби карантин ҳам халқимизга нималарнидир кеч бўлсада, англашига ёрдам берди,- деб ўйлайман. Шулардан асосийси - борига шукр қилиб бахтли кунларимизни қадрига етиш бу қадрият сифатида оталардан болаларга, болалардан келгуси авлодга етказилса, сиз ва биз орзу қилган ҳаёт тушларимизда эмас, ўнгимизда акс этади.

Азиз юртдошим! Сизга берилган имкониятни қадрланг! 30 кишилик тўйда ўтади кетади деб, борини ҳам йўққа чиқармайлик. Зеро, орзу – ҳавас ортидан чопиб, қимматли ҳаётингизни арзон нарсаларга алмаштирманг. Ҳазрат Ҳофиз Шерозийнинг бир ҳикматларида келтирилганидек :

“Ногаҳон ғам келса сенга, ўзингни тут, бўлма тажанг,
Шукр қилғил, токи баттарроғига бўлма дучор.
Сен ишонгил, ғам ема, сабр айла, эй дил оқибат,
Шомдан тонг, кечадан кундуз келур, қишдан баҳор….”

АЗИЗ ЮРТДОШЛАР! ТЎЙЛАРИМИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ВИЛОЯТИМИЗ “ЯШИЛ ҲУДУД”ЛИГИ УЧУН БЕРИЛГАН БАРЧА ИМКОНИЯТЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛАЙЛИК!

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар
Кенгаши депутати Феруза Солиева.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР