Кечки овқатга тановул қилиб бўлмайдиган 5 та маҳсулот

Кечки овқатга тановул қилиб бўлмайдиган 5 та маҳсулот

Ортиқча вазндан халос бўлишни хоҳловчилар кечки таомномадан оқ нон, картошка пюреси, салат, ширин ҳўл ва қуруқ меваларни чиқариб ташлаши зарур, деди диетолог Ольга Деккер.

Унинг изоҳлашича, нон маҳсулотлари қонда глюкоза даражасини бирдан кўтариб юборади. Ортиқчасини организм «захирага» олиб қўяди, бу ортиқча вазн тўплашга олиб келади. Қорамтир ёрма ёки бутун дондан тайёрланган пишириқни оз миқдорда ейиш қад-қоматга зарар қилмайди.

Шунингдек, кечки овқатга картошка пюресини ейиш «қатъиян ман этилади». Ольга Деккер буни шундай изоҳлайди: «Унинг таркибида оқсил кам, бироқ углевод бисёр. У жуда тез сўрилади».

Енгил салат — диетологнинг рўйхатидаги энг кутилмаган маҳсулот.

«Кечки овқатдан саккиз-ўн соат ўтгач ўт пуфагида сафро йиғилади. Агар ичакда озуқа бўлса, унга ёрдам бериш учун сафро ажралади. Овқат бўлмаса, ўт пуфагида қолади. Агар оч қоринга ётсангиз (енгил салатдан сўнг шундай бўлади), эрталаб туриб қолган сафро билан уйғонасиз. Бу эса ўт пуфагида тош пайдо қилиши ҳеч гап эмас», — дея тушунтиради диетолог.

Шунингдек, ухлашга ётишдан олдин ширин меваларни ейиш тавсия этилмайди. 200-300 грамм узум, қовун, хурмо есангиз, тамом, бир кунлик меъёрни бажариб қўясиз. Экспертнинг таъкидлашича, бундай таом кунлик қабул қилиш керак бўлган егуликнинг 50 фоизини ташкил этади.

«Яна кечаси қуруқ мева истеъмол қилманг, — деб ёзади Ольга Деккер «Instagram»да. — Тўғри, улар фойдали, лекин углевод концентрацияси ўта юқори. Ўн дона олхўри қоқи — 50 грамм углевод. Бу 12 чой қошиқ шакар дегани».

Манба: Xabar.uz


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив