Олимлар куннинг энг сермаҳсул палласини аниқлашди

Олимлар куннинг энг сермаҳсул палласини аниқлашди

Кўпчиликнинг назарида, эрталаб — куннинг энг сермаҳсул палласи. Аммо бу фикрга қаршилар ҳам етарлича топилади, масалан, Монаш (Австралия) ва Гранада (Испания) университетлари олимлари. GQ хабарига кўра, олимлар ўз тажрибалари давомида шунга амин бўлишди.

Анчагина катта тадқиқот ўтказилган — 500 минг нафар талаба жалб этилган!
Бу талабаларнинг барчаси куннинг белгиланган маълум вақтларида имтиҳон топширишган: соат 9:00, 13:30 ҳамда 16:30 да.

Тадқиқотчилар беш йил давомида, назорат остидаги ҳар бир талаба учун ўртача олтитадан имтиҳонни танлаган ҳолда, таҳлилларни давом эттиришди.

Маълум бўлишича, унумдорлик нуқтаи назаридан ва турган гапки энг юқори балларни тўплаш борасида соат 13:30 даги тестларда энг яхши натижалар қайд этилган.

Мутахассислар бундай шундай хулосага келишди: инсоннинг ишчанлиги ва когнитив хусусиятлари тушликдан сўнг энг юқори чўққисига кўтарилади. Яна бир жиҳат эътиборни тортган: ёз ойларида мия фаолияти тонгга яқин, қиш фаслида эса кечга яқин энг фаол нуқтасига кўтарилган.

скачать dle 12.0


Flag Counter