» » Қандай маҳсулотлар буйракларни нобуд қилади?

Қандай маҳсулотлар буйракларни нобуд қилади?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Буйраклар организмдаги зарарли моддаларни зарарсизлантиришга жавобгар бўлиб, токсинларни чиқариб юборади. Жуфт аъзонинг ишини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга зарар етказмасликка ҳаракат қилиш, ҳалокатли таъсир кўрсатадиган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак. Қуйида буйракларни ишдан чиқарадиган маҳсулотлар билан танишасиз.

Спиртли ичимликлар

Алкоголь — буйраклар учун биринчи рақамли душман. Спиртли ичимликлар организмимизни заҳарлайди, буйракларни зўриқиб ишлашга мажбур қилади. Алкоголь истеъмол қилгандан сўнг организм суюқлик йўқотилишидан қийнала бошлайди, қон қуюқлашиб кетади. Бу эса буйракларнинг қонни фильтрлашини қийинлаштиради.

Туз

Туз туфайли организмда ортиқча суюқлик сақланиб қолади. Натижада шиш келиб чиқади, гипертония ривожланади. Ушбу муаммоларнинг олдини олиш учун дўконларда сотиладиган оқ туздан бош тортиш керак. Унинг ўрнига доривор гиёҳлардан фойдаланган маъқул.

Газланган ширин ичимликлар

Газланган ширин ичимликлар таркибида кўп миқдорда қанд бор. Бир стакан газланган ширин ичимлик истеъмол қилганимизда организмдаги глюкоза миқдори бирдан кўтарилиб кетади. Бундай ичимликларга муккасидан кетиш қандли диабет келиб чиқишига ва буйракларда тош ҳосил бўлишига олиб келади.

Қаҳва

Кофеин буйракларни қўзғатади. Кўп (кунига 3 пиёладан ортиқ) қаҳва ичганда буйракларга жиддий зарар етказиши ва жиддий касалликларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.

Қаҳвани, айниқса, оч қоринга ичиш зарар. Бунда ҳазм қилиш тизими аъзолари ҳазм қилувчи ферментлар ажрата бошлайди. Организмга озиқ-овқат маҳсулоти тушмагани боис бу ферментлар ҳазм қилиш аъзоларининг ўзини парчалай бошлайди.

Фаст-фуд

Тез пишар озиқ-овқат маҳсулотларига туз ва зарарли моддалар кўп қўшилади. Тез-тез фаст-фуд истеъмол қилиш эса буйраклар фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиб, семизликка сабаб бўлиши, қонда холестерин даражасини ошириши ҳамда тромб ва тиқинларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Шоҳида Исроилова тайёрлади

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР