Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » 2020 йил ўзимиз ва уйимиздаги нималарни буткул ўзгартирди?

2020 йил ўзимиз ва уйимиздаги нималарни буткул ўзгартирди?

01 янв 2021, 10:59, Admin
0 комментариев    242 Кўрилган

2020 йил ҳамманинг ҳаёти, режалари ва одатлари ўзгариб кетди. Пандемия ҳаётнинг турли жабҳаларига таъсир қилмай қолмади ва бу қайсидир маънода хулоса қилиш, таҳлил қилиб кўриш ва «б» вариантни ҳам ўйлаб қўйиш кераклигини тушунишга сабабчи бўлди.

Маҳсулотларни етказиб берувчилар олиб келишига ўрганиб қолдик
Нафақат маҳсулотлар, балки тайёр таом, кийим-кечак ва пойабзалларни ҳам етказиб берилиши одатий ҳол бўлиб қолди. Аввалига арзимаган нарсага дўконга чиқишга эриниб, буюртма қилиш ноодатий туюлган бўлса, бугун дўконга боришга ҳожат йўқдек. Ундан кўра уйгача етказиб бериш хизматидан фойдаланган маъқул, бепул бўлса яна яхши.

Уйда тиббиёт ниқобларининг захираси пайдо бўла бошлади
Ниқобларсиз уйдан чиқиб бўлмай қолгани ҳеч кимга янгилик эмас. Дўконга, уйимизни ёнидаги дорихонага ҳам тақиш керак ҳатто. Бу одат кўпчиликнинг жонига теккани билан мавжуд вазиятга нисбатан бошқача бўлиши мумкин эмаслигини тўғри тушуниш ва ўзимиз ҳамда яқинларимиз саломатлиги учун қоида ва тартибларга амал қилишимиз керак. Шу сабабдан айни вақт ниқобнинг ортиқчаси йўқ, қанча истасангиз шунча харид қилинг. Аммо уйингиз токчасидан тахланиб туриши учун эмас, фойдаланинг ва ҳимояланинг. Зотан ҳали вирус тугагани йўқ.

Сумка ва чўнтакда антисептикнинг бўлиши одатий ҳол бўлиб қолди
Воз кечмаслик ва амал қилиш керак бўлган яна бир одат антисептиксиз юрмаслик ҳисобланади. Айниқса, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин уни ишлатмаслик мумкин эмас. Дўкон ёки бозордан харид қилганда ҳам. Умуман одам гавжум жойда ва умумий фойдаланадиган буюмлар ишлатилганда қўлларни зарарсизлантиришни канда қилмаслик керак.

Спорт билан уйда шуғулланса ҳам бўлади
Спорт залларининг ёпилгани жисмоний машқлар билан шуғулланиш, тренировка қилмаслик учун сабаб бўлмаслиги керак. Айниқса, карантинда уйда ўтириб вазн тўплаганингиздан кейин бунинг қанчалик муҳим эканини яхши тушунишингиз лозим.

Уйдан туриб ишласа ҳам бўлади
Аввалига уйдан туриб ҳам ишлаш мумкинлиги қувонарли бўлган бўлса, бора-бора ҳамманинг юраги сиқилди, зерикди. Айнан ўтган вақт давомида иш фақат пул топишдан иборат эмаслиги, ҳамкасблар билан чақчақлашиш, дийдор кўришиш, кўчага чиқиш баҳона ўзига қараш кабилар қанчалик муҳим эканлиги англаб етилди. Шунга қарамай, карантин вақтида уйда ишлашга кўникишдан бошқа илож йўқ ва бунда уйнинг маълум бир хонасини офис кўринишига келтириб, қулай қилиб олиш керак.

Ҳожатхона қоғозининг ортиқчаси бўлмайди
Одамлар уйдан чиқмай ўтиришга мажбур бўлган вақтда ҳожатхона қоғози ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ бўлди. Дўкон пештахталарида унинг камайиб кетиши боиси кейинроқ маълум бўлди. Таъкидланишича, коронавируснинг ватани Хитойда одамлар қўлқоплар билан бирга ҳожатхона қоғозларини ҳам харид қилган ва айнан шу қоғозлар билан эшиклар очилган, лифт тугмаси босилган.

Қора кун учун ғамлаб қўйиш керак, деган қарорга келинди
Ҳожатхона қоғозлари билан бирга дўконда гречка ҳам қолмади. Одамлар эса уйда маҳсулотларни захира қилиб йиға бошлади. Консерва маҳсулотлар, шакар, ёғ ва ёрмалар ғамлаб қўйилди.

Ўз уйингдан яхшироқ ер бўлмайди
Уйда қолиб қанчалик юрак сиқилганига, одам ўзини қўярга жой тополмаганига қарамай ташвишли вазиятларда, муаммоларда уйдан бошқа нажотли макон йўқлиги, ҳамма нарсани оила ва яқинлар билан бирга енгиш мумкинлиги тушуниб етилди. Ҳеч қаер уйимизчалик қулай бўла олмайди, унинг деворлари орасида киши ўзини буткул ҳимоялангандек, хавфсиз ҳис қилиши мумкин. Бу нарса англаб етилгандан кейин уй тунаш учун келадиган, овқатланиб қайтиб кетадиган жой бўлмай қолди. Яқинларингни самимий суҳбатини тинглаш, ҳазиллашиш ва ҳамма муаммоларга бирга ечим топишга нима етсин.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
29 авг 2019, 13:50    929    0
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин МАКС-2019 авиасалонида Туркия президенти Ражаб Тоййиб...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив