Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » Миядан кетмайдиган фикрлар ёки психастения

Миядан кетмайдиган фикрлар ёки психастения

12 янв 2021, 09:06, Admin
0 комментариев    478 Кўрилган

Неврознинг бу тури қадимдан маълум бўлиб, бу касаллик психастения деб ҳам аталган. Психастения атамасини француз олими Пер Жане таклиф қилган ва миядан кетмайдиган фикрлар бу касалликнинг асосий белгиси эканлигини айтган.

Миядан кетмайдиган фикрлар неврознинг бир тури ҳисобланиб, доимий шубҳалар, қўрқув, мияга азоб берувчи тасаввур ва ғоялар, турли ҳаракатлар ва интилишлар унга хос белгилардир. Бемор бу хаёлларнинг барчасидан қутулишга ҳаракат қилади, даво чораларини излайди, лекин бу уринишлар кўпинча зое кетади, уни мияга ўрнашиб қолган фикрлар қийнайверади.

Миядан кетмайдиган фикрларнинг доимийлиги, такрорланувчанлиги ва улардан қутулишнинг ўта қийинлиги беморни қийин аҳволга солиб қўяди. Бу ҳолатларга бемор танқидий нуқтаи назар билан қарайди, уларнинг асосли эмаслигини, ғалати эканлигини тушунади, уларга бардош беришга интилади, лекин фикрлар унинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда пайдо бўлаверади. Буларнинг ичида фобиялар алоҳида ўрин касб этади.

Давоси қандай? Бундай беморларни “Асаб ва руҳият” соҳасида фаолият кўрсатувчи шифокорлар, яъни тиббий психолог, нейропсихолог ва психиатрлар махсус дастур асосида даволашади. Даволаш муддати бир неча ойларга чўзилиши ҳақида бемор ва унинг яқинлари огоҳлантирилади.

Зарифбой Ибодуллаевнинг
“Асаб ва руҳият” китобидан олинди.
скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив