» » Ҳуснбузарлар юзда эмас, танада пайдо бўлса: келиб чиқиш сабаблари ва даволаш усуллари

Ҳуснбузарлар юзда эмас, танада пайдо бўлса: келиб чиқиш сабаблари ва даволаш усуллари

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ҳунсбузарлар фақат косметик муаммо эмас. Агар улар баданда пайдо бўлса, бу бирор номутаносибликнинг белгисидир. Бундай вақтда тана ёрдамга муҳтож бўлади. Юзда пайдо бўлувчи ҳуснбузарлар ҳақида кўп тавсиялар берилган, аммо бадандагилари нимани англатиши ҳақида билиб олиш зарур. Энг муҳими, уларга қандай чора кўришни билиш керак.

Нега баданда ҳуснбузар пайдо бўлади?
Ушбу муаммо икки хил сабаб туфайли юзага келиши мумкин: ташқи ва ички. Ташқи томондан кўпинча гигиена талабларининг бузилиши, шунингдек, сифатсиз кийимлар ёки ёмон экология туфайли юзага келади. Ички сабаблар эса одатда эндокрин тизимнинг бузилиши, дори-дармонлар қабул қилишнинг ножўя таъсири, стресс ва овқатланишнинг бузилиши билан боғлиқ.

Ташқи сабаблар:

  • Гигиена. Гигиена билан боғлиқ муаммолар энг кенг тарқалган сабаблардан биридир. Елка соҳасида ёғ безлари кўп бўлиб, бактериялар шу туфайли фаол бўлади ва ҳуснбузарларни келтириб чиқаради. Агар ушбу ҳудуд кераклича ювилмаса ёки аксинча, жуда кўп ювилганда ҳам бактериялар ортиши кузатилади;
  • Сифатсиз кийим. Синтетик кийим жуда қаттиқ терлашни келтириб чиқаради. Натижада бактериялар туфайли ҳуснбузарлар тошиши кузатилади;
  • Узун сочларни нотўғри парвариш қилиш. Тез-тез ювилмаган узун сочлар ҳам бел ва елка соҳасида ҳуснбузарлар тошишига олиб келади. Аммо сочларни меъёридан ортиқ ювиш ҳам худди шу ҳолатни пайдо қилади. Сочлар ювилиши натижасида тоза бўлмаган сув ва шампунь елка қисмдан оқиб ўтади ва тери тешикчаларини ёпиб қўяди. Натижада тошмалар пайдо бўлишига олиб келади;
  • Нотўғри бўяниш. Тўғри келмаган косметик воситалар юз териси каби танага ҳам зарарли бўлиши мумкин. Баданда ҳуснбузарлар пайдо бўлса, косметик воситаларни алмаштириш тавсия этилади.


Ички сабаблар:

  • Ирсият. Агар ирсиятда бу каби муаммо бўлса, баданда ҳуснбузар пайдо бўлишининг эҳтимоли катта;
  • Озиқланиш. Ҳуснбузарнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири зарарли рациондир. Ёғли овқат, оддий углевод ва шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқатлар ҳуснбузарни келтириб чиқариши мумкин;
  • Стресс. Кучли ҳиссий стресс эндокрин тизимга таъсир қилиши мумкин, бу эса ўз навбатида ҳуснбузарлар тошишига олиб келади;
  • Ички орган касалликлари. Парҳез, жигар, пешоб чиқариш, овқат ҳазм қилиш тизими, эндокрин тизимидаги бузилишлар – буларнинг ҳаммаси баданда ҳуснбузар тошишини келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳуснбузарлар бир ойдан ортиқ безовта қилса, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур;
  • Гормонал мувозанат. Шу сабабли балоғат ёшидаги ўспиринларда тез-тез кузатилади. Шунингдек, гормонал ўзгаришлар туфайли аёлларда ҳам кўп учрайди.


Бадандаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин?
Агар баданда ҳуснбузар пайдо бўлса, уй шароитида ҳам даволаниш чораларини кўриш мумкин.

  • Душ қабул қилиш. Ҳамиша жисмоний фаолиятдан сўнг ёки кечаси ухлашдан аввал антибактериал нам салфеткалардан фойдаланиш мумкин;
  • Гигиена воситалари. Дерматологлар ҳар куни ёки мунтазам равишда совун ёки гигиена воситаларидан фойдаланишни маслаҳат бермайди. Аммо агар ҳуснбузарлар пайдо бўлган бўлса, вақтинча улардан фойдаланиш мумкин;
  • Узун сочлар. Узун сочларни қисқартириш ёки юқорига турмак қилиш тавсия этилади. Ёйилган узун сочлар елкада ёғли соҳа билан алоқада бўлиши мумкин. Шу туфайли қисқа сочлар улар орасида боғлиқликни минималлаштиради;
  • Табиий матолар. Баданда ҳуснбузарлар кўпайса, табиий матоли кийимларнинг кенгроқларини кийиш керак. Бунда терлашнинг олдини олиш орқали ҳуснбузарларни камайтириш мумкин;
  • Рацион. Енгил углеводлар, шакар, қовурилган овқатларни рациондан чиқариш зарур. Шунингдек, фастфуд таомлари ва газли ичимликлар истеъмолини ҳам камайтириш керак.


Агар ушбу усулларнинг ҳеч бири ёрдам бермаса, дерматолог ва эндокринолог билан маслаҳатлашиш керак.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
17:12
Жиззахда “Арбитраж гуруҳи” аъзолари зиммасидаги вазифалар тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР