Тиббий ниқоблар ҳақида: улар ростан вирусдан ҳимоя қиладими?

Тиббий ниқоблар ҳақида: улар ростан вирусдан ҳимоя қиладими?

Нега бугунги кунда жамоат жойларида ниқоб тақиш жуда муҳим. У ҳақиқатдан ҳимоя қилади(ми)?

Тиббиёт фанлари доктори, Роспотребнадзор эпидемиология илмий тадқиқотлар марказий институти бўлим бошлиғи Татьяна Руженцова тиббий ниқоблар тўғрисидаги энг муҳим саволларга жавоб берди:

Вирус тиббий ниқоб тешикчаларидан ўтиб кетиши мумкинми?

Тадқиқотларга кўра, ниқоб таққанда касаллик юқтириш эҳтимоли 1,8 баробар камаяди.

Биламизки, вирус нафас орқали, айниқса, йўталиш, гаплашиш чоғида ажралиб чиқади ва бу заррачаларни ниқоб яхши ушлаб қолади.

Ниқоб орқали нафас олиш қийин ва зарарли. Қандай йўл тутиш керак?

Ниқоб орқали нафас олиш қийин эмас.

Агар бирор турдаги ниқоб ноқулайлик туғдирса, бошқа материалдан тайёрланган ниқоб ва респираторлардан фойдаланиб кўриш керак.

Баъзи инсонлар муайян материалга таъсирчан бўлиши мумкин. Оддий уч қаватли бир марталик ниқоб, кўп марталик, ҳужжат ва сертификатга эга ниқоб ва респираторлардан бирини танлаш лозим.

Ниқоблар тури орасида респираторлар клапанли ва клапансиз бўлиши мумкин. Агар биз клапанли респиратордан фойдалансак, нафас чиқариш жараёни тўсиқсиз амалга ошади ва нафас учун енгиллик ҳосил бўлади.

Аммо бунда бемордан инфекция тарқалишида ҳам тўсиқ бўлмаслигини унутмаслик лозим.

Шунинг учун агар инсон касалликка чалинган ёки ташувчи бўлса, клапанли респиратордан фойдаланмаслиги зарур.

Респираторнинг юз қисмида қулай жойлашиши, тирқишлар қолмаслигига эътибор беринг.